Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Отинг мавж урган дарёдек чопар экан”

“Отинг мавж урган дарёдек чопар экан”
04 Kasım 2017 - 7:00 'да юкланди ва 342 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 224
(давоми)

ҚИРҚ САККИЗИНЧИ МЎЖИЗА

Расулуллоҳ муборак оғизларидан нима сўз чиқди эрса, ўшандоқ бўлур ёки қутлуғ қўллари билан ҳар қандай касал одамни силасалар, дарҳол касалдан тузалар эди.

Бир куни Мадина атрофидаги иймонга кирмаган қабилалардан бир қанча кишилар закотга йиғилган чорва молларини таламоқчи бўлиб, босмачиликка келдилар. Бунинг хабари Мадинага етиши билан ҳаммадан илгари Абу Талҳанинг отини миниб ёвга қараб чоптирдилар.

Бу от эрса қашанглиғи устига мудровчи ҳам эди. Расулуллоҳ минганларидан кейин бу жониворга чопқирлик пайдо бўлди, бошқа отлар унга етолмай орқада қолдилар. Ёвни қочириб қайтгандан кейин Расулуллоҳ Абу Талҳани кўриб;

— Сенинг бу отинг мавж урган дарёдек чопар экан, — дедилар.

Бу сўздан сўнгра чопқирликда унинг олдига ҳеч бир от тушмади.

Яна бир сафарда ҳазрати Жобирнинг минган туяси чарчаб юролмай қолиб эди. Расулуллоҳ буни кўриб қўлларидаги таёқчалари билан туянинг биқинига: «Тургил!» деб нуқиб қўйдилар эрса, унга шундоқ куч пайдо бўлдиким, ҳазрати Жобир унинг бошига эга бўлолмай қолди.

Шунга ўхшаш яна бир ғазотда ҳазрати Жуайлнинг минган оти чарчаганликдан юролмай қолди. Расулуллоҳ келиб: «Тур, баракаллоҳ», деб қамчилари билан секингина уриб қўйдилар эрса, от ирғиб туриб, юриб кетди. Шундан сўнг унинг тезлигидан эгаси тизгинини тортолмас эди. Бу отга барака қўниб, мунинг болаларидан сотиб эгаси ўн икки минг тилла фойда топди.

Мана бу ишларнинг бариси Расулуллоҳнинг мўжизалари эрди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар