Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Менга 159-модда билан жиноий иш очилгани аниқ бўлди

Менга 159-модда билан жиноий иш очилгани аниқ бўлди
05 Kasım 2017 - 21:08 'да юкланди ва 1022 марта ўқилди.

Менга 159-модда билан жиноий иш очилгани аниқ бўлди.

Қайси айбим учун буниси менга қоронғи.

Ҳайрон қолаётганим, МХХ учун ўзбек фуқароларининг жони ва Ўзбекистон қонунлари ҳеч нимага арзимайдими? Улар токайгача кўнгилларига келганини амалга оширадилар.

Уларнинг ўзларига 159-модда билан айблов эълон қилинадиган кун қачон келади?

Қачон Ўзбекистонда адолат қарор топади? 

Бошқа миллатлар ва халқлар 10 йил, 20 йилда ҳақ-ҳуқуқларини қўлга киритса, нега ўзбек асрлар бўйи ҳурлигини ва озодлигини қўлга кирита олмайди? 

Нима учун ўзбекларни босқинчилар эмас, ўзининг ичидан чиққан “йўлбошчилар” кўпроқ эзиб келади? 

Нега Ўзбекистонни талон-тарож қилаётганлар, ҳукуматдагилар?

Нега, нега деган саволларнинг кети узилмайди. Аммо биттасига ҳам жавоб йўқ?

Ислом Холбой

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар