Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қуддуси шарифни кофирлар босиб олгайлар…”

“Қуддуси шарифни кофирлар босиб олгайлар…”
10 Kasım 2017 - 7:00 'да юкланди ва 648 марта ўқилди.

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 228
(давоми)

ЭЛЛИК ИККИНЧИ МЎЖИЗА

Яна Расулуллоҳ:

— Қуддуси шарифни кофирлар босиб олгайлар, у жойга олий иморатлар солгайлар, бу ернинг обод бўлиши Мадинанинг хароблигидур. Мадина хароб бўлди эрса дунё уруши бошланиб, қирғин бўлур. Бунинг бўлиши эрса, Қунстантания фатҳининг аломатидур, — дедилар.

Маълумдурки, иккинчи жаҳон урушидан кейин Қуддус шаҳри яҳудларга ўтди. Бу шаҳар ҳазрати Умар даврида олингандан бери кофирлар қўлига бундай тушмаган эди. Энди Расулуллоҳнинг хабар беришларича, бу шаҳарнинг обод бўлиши Мадинанинг вайронлигидир.

Бошқалари ҳам албатта Расулуллоҳ айтганларидек бўлғусидур. Чунки кўз олдимиздаги бўлаётган аломатлар эса бунинг белгисидур.

Булардан бошқа Расулуллоҳнинг шу тўғрида айтган сўзлари бек кўпдир. Агар уларни қолдирмай ёзмоқчи бўлар эканмиз, ул жуда катта китоб бўлур. Ёзғонларимиз эрса бошқа тафсир, ҳадис китобларига қараганда хирмондан бир ҳовуч, денгиздан бир чўмич олгандек кўринур.

Оз бўлса ҳам кўнглида заррачалик иймон нури бор кишилар учун бу сўзларимиз етарлидур.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар