Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев Шароф Рашидов ишининг давомчисими?

Мирзиёев Шароф Рашидов ишининг давомчисими?
10 Kasım 2017 - 20:39 'да юкланди ва 626 марта ўқилди.


Каримов даврида унутилган давлат арбоби Шароф Рашидов номи Президент Мирзиёев даврида яна абадийлаштирилмоқда. Жиззахда давлат арбоби ва адибнинг ҳайкали тантанали равишда очилди. Би-би-си Ўзбек хизмати жонли мулоқот давомида Рашидов шахсининг улуғланишига эътибор қаратди.

Мирзиёев ҳали Президент этиб сайланмасдан Шароф Рашидов таваллуднинг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарор чиқарди. Жиззах тумани унинг номи билан аталиб, туман марказида Рашидов бюсти ўрнатилди. Рашидовга бюст ўрнатилган вақти Каримовнинг ҳайкаллари ҳали ўрнатилмаганди.

9 ноябрь куни BBC O’zbek хизматининг Facebook даги жонли мулоқоти Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон учун қилган хизматлари ва унинг шахси иккинчи марта улуғланишга бўлаётган ҳаракатларга бағишланди. Мулоқот давомида Шароф Рашидов билан бирга фаолият олиб борган МарказҚўм собиқ қотибаси Раъно Абдуллаева Мирзиёев кўпроқ Ислом Каримов эмас, балки Рашидов ишлари меросхўри деган фикрни таъкидлади. Мирзиёевнинг Рашидов шахсини улуғлаш орқали Каримов меросини унутишга ва уни иккинчи ўринга қўйишга ҳаракат қилмоқдами?

Жонли мулоқотда Рашидов қўл остида бевосита ишлаган собиқ арбоб ва журналист Шароф Убайдуллаев ҳамда Рашидов ва унинг МарказҚўмига бир нави қаршилик кўрсатган ўзбек миллий зиёлилари етакчиларидан, кейинчалик мухолифат раҳбари бўлган Муҳаммад Солиҳлар иштирок этди.

Манба: youtube.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар