Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Facebook”нинг собиқ директоридан огоҳлантириш: Фарзандларимизнинг мияларига қандай таъсир қилганини фақатгина худо билади

“Facebook”нинг собиқ директоридан огоҳлантириш: Фарзандларимизнинг мияларига қандай таъсир қилганини фақатгина худо билади
11 Kasım 2017 - 6:00 'да юкланди ва 528 марта ўқилди.

“Facebook”нинг собиқ директори Шон Паркер, ижтимоий тармоқларнинг инсон психологиясининг заиф нуқталарини қўлланишини таъкидлаб, “Фарзандларимизнинг мияларига нималар бўлганини фақатгина худо билади”, дея огоҳлантирди.

Маркази Филаделфияда жойлашган “Axios” ахборот порталига баёнот берган Паркер, “Facebook” яратувчиларининг сайтни яратар экан атайлаб фойдаланувчиларнинг имкони борича узоқ вақтни тармоқда ўтказишларини таъминлашга эътибор қаратишганини айтди.

“Инсон психологиясининг заиф нуқталаридан фойдаланилади”

Бу мақсад йўлида, “Ёқди” (“Like”) каби реакциялар билан “Facebook” фойдаланувчиларининг диққатини ўзига тортишга урунилишини, ушбу допамин таъсири фойдаланувчиларни “Facebook”да бироз кўпроқ вақт кечиришга ундашини айтди.

Ижтимоий тармоқларнинг инсон психологиясининг заиф нуқталаридан фойдаланишини айтган Паркер, допамин билан эътибори тортилган қўлланувчи ўзининг ҳам янада кўпроқ контентга шўнғиб, янада кўп реакция билдиришда давом этишини таъкидлади. Бу механизмни жамият томонидан қабул қилиниги керак бўлган, циркуляция ичига кириб қолишга ўхшатган Паркер, “Бу худди мен каби компютер мутахассисларининг фикрига келадиган бир нарса. Чунки бу ерда инсон психологиясининг заиф нуқталаридан фойдаланилади”, деди.

“Facebook” жамоатчилик ва бир-биримиз билан бўлган алоқаларни ҳақиқатдан ҳам ўзгартирмоқда”

“Facebook”нинг илк ойларида унинг яратувчиси Марк Цукербергнинг гуруҳига қўшилган ва бунинг ортидан миллиардлаб доллар ишлаган Паркер, сайтнинг болаларга бўлган таъсири ҳақида огоҳлаштириш билан чиқди.

Паркер, “Facebook” ҳақиқатдан ҳам жамоатчилик ва бир-биримиз билан бўлган алоқаларни ўзгартирмоқда. Сизнинг унумдорлигингизга ғалати бир шаклда аралашмоқда. Болаларимизнинг мияларига қандай таъсир қилганини Худо билади”, деб айтди.

“Биз буни барибир қилдик”

Паркер сўзларини шундай давом этди: “Сайт яратувчилари бундан онгли равишда хабардор эдилар. Ва биз буни барибир қилдик.”

Паркер қисқа муддатли лавозимидан кокоин билан боғлиқ жанжалдан сўнг, 2005 йилда истеъфога чиқган эди.

Мия тадқиқиотларида “Facebook” ва интернет қарамлилигининг, гиёҳванд моддалари қарамлилигига ўхшаш натижалар бергани борасида хабарлар берилган эди.

“Facebook”га тешигли бўлган “Instagram”нинг ҳам ёшларнинг ўз-ўзига баҳо беришига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапирилган эди.

“Мия дастагини қўлга олиш учун пойга бир ҳақиқат”

Силикон водийсининг бошқа тадбиркорлари ҳам технология девларининг фойдаланувчилар диққатини чекиш мақсадидаги дастурлари масаласида ўхшаш хавотирлар ҳақида гапиришди.

Эски бир “Google” муҳандиси бўлган Тристан Харрис “Twitter”да қолдирган изоҳида, “Бироз аввал айтиб ўтганимдек диққатни тортиш иқтисоди ва мия дастагини қўлга олиш учун пойга менинг изоҳим эмас, балки бир ҳақиқатдир. Тизимнинг қандай ишлашини тушунтираяпман. Бу технология саноатини танқид қилиш билан боғлиқ эмас, диққатни тортиш иқтисодининг ишлаши борасида зудлик билан ислоҳотлар амалга ошириш эҳтиёжи билан боғлиқ”, деди.

Манба: internethaber.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар