Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир бор экан, бир йўқ экан

Бир бор экан, бир йўқ экан
12 Kasım 2017 - 5:00 'да юкланди ва 457 марта ўқилди.

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

БИР БОР ЭКАН, БИР ЙЎҚ ЭКАН

Бир бор экан, бир йўқ экан,
Қадим замонларнинг бирида
Баҳодир ўтган экан…
Қора ўрмонларнинг бағрида
Арслон яшар экан баҳайбат…
Буви!
Нега, баҳодирлар ҳаммаси
Фақат қадим замонларда ўтаверади?
Арслон-чи қани, ўша арслон,
Бувижон?
Нега, у ярим тунда, ғафлатда ётган
Мени уйғотмайди
Наъра тортмайди?!
1976

 

(86)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (58-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар