Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яна бир чет эл ватандоши ҳукумат лавозимига тайинланди

Яна бир чет эл ватандоши ҳукумат лавозимига тайинланди
13 Kasım 2017 - 11:17 'да юкланди ва 672 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Жанубий Корея ватандоши Жунг Сонг Чои Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Uznews.uz нашрининг 10 ноябрда билдиришича, Вазирлар Маҳкамаси бу борада 4 октябрда қарор қабул қилган.

Жунг Сонг Чои бу лавозимда асосан Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш масаласи билан шуғулланишини билдирган.

Чоининг айтишича, ҳукумат унга 27 октябрда мамлакатда халқаро тажрибага таянган ҳолда фонд бозорини ривожлантириш юзасидан “йўл харитаси” ишлаб чиқишни топширган.

Жунг Сонг Чои Ўзбекистонга жалб қилинган ягона хорижлик эмас. Бундан аввалроқ туркиялик эксперт Ўрхон Сиврикий 6 ноябрда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани хабар қилинган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар