Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда бензин нархи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бензин нархи оширилиши кутилмоқда
13 Kasım 2017 - 12:33 'да юкланди ва 437 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон бўйлаб нефть маҳсулотлари, хусусан бензин нархи оширилиши кутилмоқда.

Kun.uz сайти ўзининг бир неча манбасига таяниб хабар қилишича, бензин баҳоси 30-35 фоизга қимматлаши мумкин. АИ-80 маркали бензиннинг 1 литри 3800 сўм (ҳозирда 2800 сўм) этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, дизель ёнилғиси нархи ҳам ошиши кутилмоқда.

Бундай ўзгаришга сентябрь ойида ўтказилган эркин валюта айирбошлаш амалиётига ўтиш сабаб бўлиши мумкин. Нефть ва нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга импорт қилинади.

Бензин нархи охирги марта бир йил муқаддам ўзгарган. 2016 йилнинг 23 октябрида Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирга, 2075 сўмдан 2800 сўмга кўтарилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар