Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясида Қрим бўйича резолюция лойиҳасига қарши овоз берди

Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеясида Қрим бўйича резолюция лойиҳасига қарши овоз берди
15 Kasım 2017 - 13:11 'да юкланди ва 1296 марта ўқилди.

“Озодик” радиосининг хабар беришича, БМТ Бош ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича қўмитаси Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқларига оид вазият юзасидан Украина тайёрлаган резолюция лойиҳасини қабул қилган.

Ҳужжатда Россиядан Қримда инсон ҳуқуқларини топташни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган.

Резолюция лойиҳасини қўллаб 71 давлат, унга қарши 25 давлат овоз берди. 77 давлат эса, холис қолди.

Резолюцияга қарши чиққан Россия, Хитой, Беларусь, Сербия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар қаторида Ўзбекистон ҳам бор.

Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқларига оид вазият юзасидан Украина тайёрлаган резолюция лойиҳасида “Қрим татар халқи мажлиси” ташкилотини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш, ярим оролда украин ва қримтатар тилларида таълим олиш имкониятини қайта тиклаш талаблари бор.

Ўзбекистон 2016 йилнинг ноябрида ҳам БМТ Бош Ассамблеяси 3-қўмитасида Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни қораловчи ҳамда Россияни ярим оролга халқаро кузатувчиларни киритишга чақирувчи резолюцияга қарши овоз берган эди.

2014 йилнинг мартида эса, Россиянинг Қримни аннексия қилганини қоралаган резолюцини 100 мамлакат қўллаб-қувватлаган, 11 мамлакат унга қарши овоз берган ва 58 мамлакат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort