Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида диндорлар оммавий тарзда ҳибсга олинмоқда

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида диндорлар оммавий тарзда ҳибсга олинмоқда
17 Kasım 2017 - 10:43 'да юкланди ва 1168 марта ўқилди.

2017 йилнинг 16 ноябр куни Мустақил журналистлар ташаббускор гуруҳига Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ аёллар ариза билан мурожаат қилди. Аризага кўра, 2017 йилнинг 14 ноябр куни соат эрталабки 6 да уларнинг уйларига Тошкент вилояти Зангиота туман ИИБ ва Тошкент шаҳар ички ишлар Бошқармасининг 5 нафар ходимлари бостириб киришган.

Ички ишлар ходимларининг барчаси фуқаролик кийимларида бўлишган ва улар таҳминлара кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” бошқармаси ва бўлинмаси ходимлари бўлишган. Улар қўлга олинганлар уйларида тинтув ўтказишган, ҳамда протокол тузишган, аммо протокол нусхаси хонадон эгаларига берилмаган.

3 кун ичида 20 дан 60 ёшгача бўлган, 79 нафар диндор аёл ва эркаклар қўлга олинган. Буларнинг ичида ўзаро қариндош бўлганлар ва уларнинг фарзандри ҳам бор бўлиб, улар Зангиота туман ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилиб, сўроққа тутилган. 16 ноябр куни соат кечки 8 ларда қўлга олинганлар қўйиб юборилган ва фақат 5 нафар эркак ва 2 нафар аёл Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторида олиб қолинган.

Аёлларнинг сўзларига кўра уларни, 1986 йилда туғилган ва 2008 йилдан буён қидирувда бўлган  қариндошлари – Тўхтахўжаева Гўзалнинг ҳозирда қаерда эканлиги ҳақда сўроқ қилишган. Тўхтахўжаева Гўзал Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 ва 244-моддасининг 2-банди билан айб қўйилган.

Қўлга олинган, 1975 йил туғилган Агзамова Дилдоранинг, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қорақамиш кўчасида жойлашган 34-рақамли уйида 1 кун ичида 3 марта тинтув ўтказишган ва унинг 1994 йилда туғилган ўғли – Насруллоҳни кўлга олишган ва у ИИББда куч ишлатиб, калтакланган.

Агзамова Дилдоранинг эри Агзамов Файзулла Саидкаримович, 1969 йилда туғилган бўлиб, 2001 йилда диний важлар билан маҳкамага тортилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2017 йилда бу муддатга яна 16,5 йил қўшиб берилган. Ҳозирда Бухоро вилояти Коровулбозор туманида жойлашган КИН 64/25-сонли махсус режим қамоқхонасида сақланмоқда, унинг акаси, 1965 йилда туғилган Агзамов Шукрулло 1999 илнинг 16 феврал куни ҳибсга олиниб, диний айблар билан суд қилинган ва Зарафшон колонясида ушланган. 2006 йил аёвсиз қийноқлар натижасида, оғир аҳволда Тошкентдаги қамоқхона касалхонаси бўлган “Сангород”га олиб келинган ва шу ерда вафот қилган…

Мустақил журналистлар ташаббускор гуруҳига уларнинг яқин қариношларидан қўлга олиш ва ҳибслар ҳақда аризалар келишда давом этмоқда. Барча қўлга олинганлар, 2 ой аввал махсус комиссия томонидан барчанинг чиқарилгани расман баён қилинган “қора рўйхат”га киритилганлардир.

17.11.2017 г
Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил журналистлар ташаббускор гуруҳи раиси

E–mail: surat.i@rambler.ru,   suratikramov@gmail.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар