Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Икки Усмон Ҳақназар эмас, икки Бобомурод Абдулла бор…

Икки Усмон Ҳақназар эмас, икки Бобомурод Абдулла бор…
18 Kasım 2017 - 19:17 'да юкланди ва 1675 марта ўқилди.

Бобомурод Абдулла-Усмон Ҳақназар ҳақида гап кетганда, кўп гаплар “эҳтимолшунослик” ва “таҳминшунослик” доирасидан чиқмай қолаяпти. Ҳолбуки, бир муаллифга оид мақолаларда ҳам стилистика ва услуб ўзгариши табиий ҳолдир. Айниқса ташқи ва ички факторлар таъсирида.

Гапнинг индаллоси, У.Хақназаров ҳеч қачон бир гуруҳ ёки бир нечта шахс бўлмаган. Бу тахаллус ортида ҳамма вақт бир киши – яъни Бобомурод Абдуллаев бор эди. Бу гапим Исмат Хушевнинг мақоласи каби шахсий фикр ёки таҳминим эмас.

Балки аниқ фактнинг ўзидир. Калаванинг бир учини берадиган бўлсам. Исмат Хушев 2002-2004 йиллардаги мақолаларни кўкларга кўтариб шедевр эди деган. Бу жойда кўпчилик эътибор қилмаган нуқта шуки 2002 йилги мақолаларда ўтган ўн-йигирма йиллик воқеалар таҳлил қилинган.

Яъни муаллиф ёзаётган вақт билан ҳамоҳанг содир бўлаётган воқеалар эмас.

Шу туфайли ҳам бу мақолаларнинг манбаи йирик бир мухолифат арбобининг йиллар мобайнида тўплаган маълумотларидан иборат эди.

Бобомурод учун бу тайёр материаллар кўпам ишлов талаб қилмаган. 2015-2017 йиллардаги мақолаларда манба тақчиллиги яққол кўзга ташланади. Чунки воқеалар яқин тарих эмас айнан кунимизда содир бўлаётган ҳодисалардан иборат.

Ҳеч ким Бобомуроднинг қўлига 2002 йилда бўлганидек ўзининг йиллаб тўплаган архивини топшириб қўйгани йўқ. Бу эса мақолалари сифатини издан чиқарди. Уни устига 2002 йилдаги Бобомурод билан 2017 йилги Бобомуроднинг ҳам фарқи бор албатта.

Чунки ҳар қандай хом сут эмган банда каби Бобомурод ҳам 2002-2005 йилги муваффақиятларидан таъсирланди, бироз мағрурланди.

Шунинг учун ҳам ҳурматли билимдон “экспертлар”, билмаган нарсаларингиз ҳақида таҳмин қилавермасдан ва ҳадеб иккита Ҳақназаров бор деб фантазия қилиш ўрнига, 2002 ва 2017 йилги иккита Бобомурод Абдуллаев ҳақида ҳам бироз бош қотиринг.

Замир Малик

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Бекмурод ;

    Мақоладаги фикрлар мантиқли ва тўғри. Ҳақиқатан ҳам аравани қуруқ олиб қочмасдан, шундай қилиб гапнинг пўст калласини ёзиш керак.

    18/11/2017 20:48
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар