Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диндорларни оммавий тарзда ҳибса олиш давом этмоқда

Диндорларни оммавий тарзда ҳибса олиш давом этмоқда
20 Kasım 2017 - 10:51 'да юкланди ва 803 марта ўқилди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳига, Тошкент вилояти Зангиота туман «Алоқа» махалласи, Бобур кўчаси 27-уйда яшовчи, 1963 йилда туғилган Худойбердиева (Усмонова) Мушарраф Саидкаримова мурожаат қилди.

Унинг айтишича, 2017 йилнинг 16 ноябр куни соат эрталабки 6 ларда, Тошкент шаҳар ИИББнинг 5 нафар ходими келиб уйида тинтув ўтказишган, натижада диний китобларни, мобил телефон ва компютерини олиб кетишган. Мушарраф ва унинг 1982 йилда туғилган ўғли Усмонов Оятулло Фарходовични ИИББга (тезкор гуруҳнинг раҳбари Улуғбек исмли шахс) олиб кетилган. Маълум бўлишича 14-15-16 ноябр кунлари Тошкент вилояти Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергили, Учтепа ҳамда Шайхонтоҳур туманларида ўзаро қариндош бўлган 79 фуқаро қўлга олинган эди.

16 ноябр куни кечки соат 22да қўлга олинганларда 72 нафар эркак ва аёллар озод қилинган. Тергов изоляторида эса қуйидаги кишилар олиб қолинган: Усмонов Оятулло Фарходович 1982 й.т., Узоқова Насиб Зикириллаевна 1966 й.т., Узоқова Умида Абдурахмановна 1988 й.т., Абдураҳмонов Муҳаммадамин Абдураҳмонович 1992 й.т., Рашидов Мухаммад Абдукаримович 1985 й.т., Агзамов Насруллоҳ Файзулла ўғли 1994 й.т., Нодир (Узоқова Умиданинг турмуш ўртоғи).

Қўлга олинганлар ва озод этилганларнинг барчаси икки ой аввал ҳокимият ва маҳалла қўмиталарига чақирилиб, деярли 20 йил мобайнида уларнинг бюджет ташкилотларида ишлашлари ва болалари учун ёрдам пули олишларига тўсиқ бўлиб келган «қора рўйхат»дан ўчирилганликларини расман эълон қилишган эди.

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Чиноз (Тошкент шаҳридан 70 км узоқликда жойлашган), Янгийўл (Тошкентдан 30 км узоқликда) туманларида ҳозирча 12 нафар қўлга олинганлар ҳақидамаълумот бор. Улар Янгийўл туман ИИБсига олиб кетилган. Диндорларни қўлга олиш ва ИИБ (туман ички ишлар бошқармаси) га олиб кетиш давом этмоқда…

17.11.2017 г
Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси

E-mail: surat.i@rambler.ru, suratikramov@gmail.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар