Ўзинг қара

Ўзинг қара
65 views
24 November 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

  ЎЗИНГ ҚАРА

Мана, энди осмон зангори,
Қайтиб келди кетган у қушлар.
Табиатнинг борлиги – бори
Кўз олдингда ўйинга тушар.

Ўзинг тўйиб қара барига,
Мен-чи. қўлга қалам олмайман.
«Олам гўзал бундан ҳам» дея,
Шеърда сени алдай олмайман.

1972

 

(98)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (65-саҳифа.)

(давоми бор)