Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Марказий Осиёдаги илк демократик давлат -Туркистон мухторияти тузилганига 100 йил тўлди

Марказий Осиёдаги илк демократик давлат -Туркистон мухторияти тузилганига 100 йил тўлди
28 Kasım 2017 - 10:21 'да юкланди ва 720 марта ўқилди.

1917 йилнинг 27 ноябрида Умумтуркистон мусулмонларининг IV қурултойида Туркистон мухторияти ташкил топди. 200 делегат иштирокида ўтган қурултойда янги ҳукуматнинг 12 вакилдан иборат қонунчилик ва ижро ҳокимияти тузилди.

Жумладан, Муҳаммаджон Тинишбоев мухторият раиси, Султон Шоаҳмедов раис ўринбосари, Мустафо Чўқай ташқи ишлар вазири этиб сайланди.

Мустафо Чўқай
Туркистон мухторияти президенти

Туркистон мухторияти секуляр, яъни дунëвий давлат принциплари асосида тузилган эди.

Мухториятнинг уч ойлик фаолияти давомида қадимчиларнинг жадидларга қарши оëқлангани большевикларга қўл келди. Жумладан, эски тузум тарафдори бўлган Шўрои уламо вакиллари мухторият таркибига киришдан бош тортишди.

1917 йилнинг декабрида Тинишбоев истеъфога чиқди ва раисликка Мустафо Чўқай сайланди.

Мустафо Чўқай Туркистоннинг «яксон қилувчи советлар таъсири» остида қолишини истамади. 1918 йилнинг январига келиб cоветлар ҳокимиятини тан олишдан бош тортди.

Шундан кейин Туркистон мухториятини йўқ қилиш учун Москвадан Константин Осипов бошчилигидаги 11 эшелондан иборат ҳарбийлар ва замбараклар жўнатилди.

Жазо отрядига дашноқлар армияси қўшилди. Рус агрессияси натижасида мухторият тор мор қилинди. Мустақиллик учун курашган ўн минглаб одамлар ҳалок бўлади.

Урушда, айниқса, дашноқларнинг алоҳида ваҳшийликлар содир этгани тилга олинади.

Шундан сўнг Мустафо Чўқай Оқтўба орқали Урал чўлларига қочади. Алаш ўрда ташкилотига қўшилиб, сиёсий курашни давом эттиради.

Туркистон мухторияти февраль инқилобидан сўнг демократик тараққиёт йўлида бугунги Туркистон, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳудудларини бирлаштирган илк демократик ҳокимият тузилмаси бўлгани айтилади.

Айрим манбаларда Туркистон мухторияти Қўқон мухторияти деб ҳам юритилади.

Видео:

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort