Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Боғда

Боғда
30 Kasım 2017 - 5:00 'да юкланди ва 185 марта ўқилди.

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

БОҒДА

Кўзим тўлди,
Юрагим тўлди
Соғинчлардан ва аламлардан,
Томоғимга недир тиқилди
…Ва бақириб юбордим бирдан!

Қўшним менга қаради чўчиб,
Новдадаги қуш кетди учиб –
Мени «тентак» деб ўйлар қўшним,
Лек билмадим фикрини қушнинг.
1972

 

(104)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (67-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар