Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон судлари жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ўтган 5 йилга нисбатан 27 маротаба кўпроқ оқлов ҳукмларини чиқарди

Ўзбекистон судлари жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ўтган 5 йилга нисбатан 27 маротаба кўпроқ оқлов ҳукмларини чиқарди
01 Aralık 2017 - 10:40 'да юкланди ва 272 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон судлари жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ўтган 5 йилга нисбатан 27 маротаба кўпроқ оқлов ҳукмларини чиқарган. Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг 30 ноябрда имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган фармонида маълум қилинди.

Фармонда таъкидланишича, сўнгги 5 йилда судлар 7 шахсни оқлаган бўлса, жорий йил йил бошидан бери 191 шахс судда оқланган. Бундан ташқари 10 ой ичида реабилитация ва бошқа асосларга кўра 3511та жиноят иши тўхтатилган.

Ҳужжатга асосан, бундан буён қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.

Шунингдек, фармонда жиноят иши бўйича фактларни сохталаштириш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатмаларни беришга мажбурлаш ҳолатлари учун жиноий жавобгарлик белгилашга кўрсатма берилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар