Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Келажагимиз учун…

Келажагимиз учун…
04 Aralık 2017 - 7:59 'да юкланди ва 442 марта ўқилди.

Шом намозини ўқиш учун масжидга кирдим. Бир оз вақт бор эди. Бир четга бориб ўтирдим. Одатда жамоатга бир назар солиб қўяман. Эътиборимни тўрт ёш ҳам бўлмаган жажжигина, ширингина бир болакай тортди. Кичиккина жуссаси ва тиз чўкиб жимгина ўтиришини кўриб юзимга табассум югирди.

Азон, такбирдан сўнг, намозга саф тортилди. Имом чиройли қироати билан намозни бошлади: “Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин”. Бир вақт имомнинг овозига ҳамоҳанг равишда жажжигина болакайнинг ширали ва жуда ҳам ёқимли овози янграй бошлади. Имом давом этарди: “Ар роҳманир роҳим” бола ҳам бирдек имомга қўшилиб қироат қиларди. Фотиҳа сураси тугаши билан, имом замсурани бошлади. “Алам нашроҳ…” Не ажабки, бола ҳам қўшилиб қироат қиларди. Шу таҳлит имом “Аллоҳу Акбар”, деб рукуга кетди. “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ” деган эди ҳамки, бояги митти овоз “роббана лакал ҳамд”, деди. Жуда ёқимли ҳолатдаги ажиб ҳислар билан намозни адо этдик. Намоз тугаши билан болакайни олдига бориб, шартта кўтардим-да, ташқаридаги айвонга чиқиб кетдим. Масжид чоллари бундай нарсаларни тушунмайди. Биз ҳис қилган нарсаларни ҳис қилмайди. Эндигина динга меҳри куртак очаётган болакайни ҳафа қилиб қўймасин, деб шундай қилган эдим.

Хуллас, айвонда биргалашиб суннатни ўқидик. Намозга ва масжидга қалби боғлансин, деб чўнтагига пул солиб қўйдим. Намоз тугаб, одамлар тарқашни бошлади. Болакайни отаси ҳам чиқиб келди. Ёшгина, нурлигина йигит экан. Йигитга раҳмат айтиб, ўғлини топширмоқчи эдим, ортидан бир чол амаки чиқиб: “ўғлим, болангизга қараб тургани уйда ҳеч ким йўғми? Ташлаб чиқсангиз бўлмайдими? Ҳаммани намозни бузди”, деб қолдилар. Болакайни кўтариб нари кетар эканман, отасига юзланиб: “ука, боллардан нечта? Яна ўғиллар бўлса олиб чиқаверинг. Масжидимиз кўрки ва келажаги шулар” – дедим-да, ширингина болани юзларидан ўпиб қўйдим.

Яқин биродаримнинг сўзларини, камина қоғозга туширдим.

———————————————–

Масжидга болаларни олиб чиқишда ғайрат кўрсатайлик. Келажагимиз учун…

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар