Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Собиқ сиёсий маҳкум Мурод Жўраев вафот этди

Собиқ сиёсий маҳкум Мурод Жўраев вафот этди
04 Aralık 2017 - 13:11 'да юкланди ва 785 марта ўқилди.

Бугун Эрк Партиясининг аъзоси бўлган 65  ёшли Мурод Жўраев вафот этди. Қариндошларининг айтишича чой ичиб ўтирган вақтда бирданига жони узилган.

Мурож Жўраев 1980 йилларнинг иккинчи ярмида Қашқадарё вилоятидаги Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 1990 йилда сайланган Ўзбекистон парламенти депутати бўлган.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси аъзоси бўлган Мурод Жўраев 1995 йилда давлат ҳокимиятини ағдаришга уринишда айбланиб, 12 йилга маҳкум этилган, аммо қамоқда 21 йил ўтириб, 2015 йилнинг ноябр ойида озод қилинган эди.

Хабарларга кўра Мурод Жўраев хаста бўлган ва Германияда даволаниши учун ҳукумат томонидан рухсат берилган, аммо даволанишга кетишга улгурмаган.

Эрк партияси раҳбарияти ва партиянинг барча фаоллари Мурод аканинг барча яқинлари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдириб, ўз таъзиясини изҳор этади. Марҳумга эса Аллоҳдан раҳмат ва мағфиратлар тилайди.

Ўзбекистон ЭРК демократик партияси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар