Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Метродаги хангома

Метродаги хангома
05 Aralık 2017 - 14:25 'да юкланди ва 632 марта ўқилди.

Метрога тушишдан безиллаб қолганман.

Соқолим туфайли кўп безовта қилишади.

Кўпинча арзон метро қолиб бирор бир манзилга ўн баробар қиммат маблағ сарфлаб таксида бораман.

Мажбурман.

Асабларим ўзимга керак.

Хуллас бундан анча олдин Жума куни метрога тушдим.

Ўчакишгандай яна тўхтатишди.

Соат 12:30!

Яна одатий саволлар бошланди.

-Чет элга чиққанмисиз?

-Йўқ!

-Бирор бир диний гуруҳга аъзомисиз?

Йўқ!

Намоз ўқийсизми?

-Мен арманман!

Намоз ўқийсизми деяпман?

-Мен арманман!

-Гапимни эшитаяпсизсми ўзи ука?

Намоз ўқийсизми деяпман?

Арманлигингиз билан нима ишим бор?

-Қачон кўргансиз арманлардан мусулмон чиққанини? Уларнинг кўпи насроний бўлади.

Ичидан кимдир мусулмон бўлсаям деярли барча қариндоши юз ўгиради.

Бугун Жума!

Соатга қаранг 12:40 бўлди.

Мен хозир Жума намозида бўлишим керакмасми?

-Унда нега соқолингизни ўстириб олгансиз?

-Арманларда қайсидир қариндоши вафот этса қирқ кун соқол олишмайди.

-Яхши етиб олинг ука!

Хар-хил гуруҳларга қўшилиб юрманг!

Оқ йўл!

P.S: На намоз ўқийман на ўқимайман демадим. Айримларини истисно қилганда арманилар намозхон эмаслигини айтдим. Соқолни суннатга мувофиқ эмас урф-одат бўйича қўяман хам демадим. Маълумот келтирдим холос!

Абдуррохман Мешаян

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар