Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда аҳолининг 6,3 фоизи тўйиб овқатланмайди

Ўзбекистонда аҳолининг 6,3 фоизи тўйиб овқатланмайди
06 Aralık 2017 - 10:45 'да юкланди ва 269 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар  беришича, Ўзбекистонда 2014-2016 йилларда 1 миллион 9 минг одам ёки умумий аҳолининг 6,3 фоизи тўйиб овқатланмаган. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ташкилоти эълон қилган ҳисоботда маълум қилинди.

Бу кўрсаткич аввалги йилларга қараганда анча оздир. 2010-2012 йилларда Ўзбекистон умумий аҳолисининг 7,9 фоизи, 2005-2007 йилларда эса 12,4 фоизи тўйиб овқатланмаслиги айтилган.

“2017 йилда Европа ва Марказий Осиё ҳудудларида овқатланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таҳлили” ҳисоботида Марказий Осиёда жами 5,6 миллион одам тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмаслиги таъкидланган.

Kun.uz нашрининг ҳисоботга таяниб билдиришича, Тожикистонда 2,6 миллион одам ёки аҳолининг 30 фоизи тўйиб овқатланмайди. Туркманистонда бу кўрсаткич 300 минг (аҳолининг 5,5 фоизи), Қирғизистонда 400 минг (аҳолининг 6,3 фоизи) одамни ташкил қилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар