Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

2700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармон имзоланди

2700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармон имзоланди
06 Aralık 2017 - 23:49 'да юкланди ва 300 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Хабарда айтилишича, мамлакат тарихида илк бор давлат раҳбари бу каби сондаги маҳкумларни авф этиши.

Унга мувофиқ, “турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахс жазони ўташ колонияларидан озод этилади.

Расмий хабарда авфнинг кимларга нисбатан қўлланиши ҳақида маълумот берилмаган, аммо “тўғри йўлга кирган” ибораси одатда диний-сиёсий айблар билан қамалганларга нисбатан ишлатилади.

“Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади”.

Чоршанба куни Би-би-си амнистия тартибининг ўзгариши ҳақидаги хабарлар юзасидан Ўзбекистон Сенати раисининг ўринбосари Светлана Ортиқовага мурожаат этган, Ортиқова хоним бу хабарларни тасдиқламаган, аммо рад ҳам этмаганди.

Ҳозирга қадар президент фармонларида озодликка чиқариладиган маҳбусларнинг аниқ сони келтирилмаган.

Амалдаги тартибга мувофиқ, Президент амнистия ҳақида Сенатга тавсия киритади ва Сенат ялпи мажлисида уни маъқуллар эди.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Шавкат Мирзиёевни ҳокимиятга келганидан буён мамлакат қамоқхоналаридаги минглаб сиёсий маҳбусларни озод этишга чақириб келадилар.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар