Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дональд Трамп Қўшма Штатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишини эълон қилди

Дональд Трамп Қўшма Штатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишини эълон қилди
06 Aralık 2017 - 23:57 'да юкланди ва 247 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, президент Дональд Трамп Қўшма Штатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб тан олишини эълон қилган.

Оқ уйда махсус баёнот билан чиққан Трамп ўз қарорини “узоқ кутилган қадам” деб атади.

Унга кўра, ушбу қарор Яқин Шарқ тинчлик жараёни учун муҳимдир.

“Менинг бугунги эълоним Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги зиддиятга янгича ёндашувнинг бошланишидир”, – деб айтди Президент Трамп.

Унинг айтишича, Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишнинг орқага суриб келиниши тинчликка эришиш йўлида ҳеч қандай натижа бермаган.

Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиш Трампнинг сайловолди ваъдаси эди.

Трампнинг баёноти арафасида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг сўзчиси минтақа учун “таҳликали оқибатлардан” огоҳлантирди.

Исроил табиийки Трампнинг бу қадамидан мамнун, аммо Фаластин ва Араб дунёси раҳбарлари Яқин Шарқ тинчлик жараёни таҳдид остида қолиши билан огоҳлантиришди.

Жанубий Ғазо бўлгасида фаластинликлар Трампнинг қароридан ғазаб изҳор қилиб чиқишган.

Улар Трамп ва Исроил бош вазири Нетаняҳунинг суратлари ҳамда Исроил байроқларини ёқишмоқда.

Фаластинликларнинг Буюк Британиядаги вакили Мануэл Ҳассасианга кўра, айни қадам икки давлатчиликка асосланган тинчлик жараёни учун ҳалокатлидир.

Унинг назарида, Трампнинг эълони бу Яқин Шарқда уруш эълон қилишга баробар бир амал бўлади.

Рим Папаси Франсисга кўра, Қуддус масаласида “status quo” ҳурмат қилиниши керак.

Туркия Трампни “ҳаддидан ошмасликка” чақирди

Туркия президенти агар АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан оладиган бўлса, унда унинг мамлакати Исроил билан алоқаларни узиши ҳақида огоҳлантирганди.

Ражаб Тойиб Эрдўғон бу қадам мусулмонлар учун “ҳаддидан ошиш” бўлишини урғулаган.

Доналд Трампни Қуддуснинг Исроил пойтахти деб эълон қилишдан тийилишга чақираётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда.

Хабарларга кўра, АҚШ президенти шу ҳафта ўз мамлакатининг Қуддус мавқеига нисбатан муносабатида кескин ўзгариш қилиши кутилмоқда.

“Жаноб Трамп! Қуддус мусулмонлар учун қизил чизиқдир, бу масалада биз Исроил билан алоқаларни узишга қадар боришимиз мумкин”, деб айтган Туркия президенти.

Исроил 1948 йил ташкил топганидан бери ҳеч бир мамлакат Қуддусни бу мамлакат пойтахти деб тан олмаган.

Трамп бу қадамни қўйса АҚШ биринчи давлат бўлади.

Исроил эса Қуддусни ўз пойтахти деб билади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар