Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хилватларда йиғлат мани

Хилватларда йиғлат мани
07 Aralık 2017 - 0:17 'да юкланди ва 421 марта ўқилди.

 

ҚОТИЛ ЭМАСМИСИЗ?

 

Кимсалар бор, амаллари-
Жирканч, ботил.
Ўзин тоза мўмин санар,
Аммо қотил.

Қотиллиги бироқ гуноҳ- Саналмайди.
Кунда кўп бор ўлдирсада-
Қамалмайди.

Яшайверар ўзига хон-
Ўзига бек,
Хеч қотиллик қилмаганлар-
Зиндонда лек.

Аммо олиб Жума куни-
Масжидга йўл.
Тўрт бор урур, беш бормас-
Қотилликка қўл.

Ўзи телба, бироқ бўлур икки бор соғ,
Икки хайит намозига аҳд қилган чоғ.

Бу қотилнинг дастидан ох-
Бўлиб яксон
Ўлур Бомдод, Пешин, Аср-
Шом ва Хуфтон.

Шеърим ўқиб, шу хам шеърми-
Демасмисиз?
Қотилмисиз ёҳуд қотил-
Эмасмисиз?

12:29-24.06.2017

* * *

ХИЛВАТЛАРДА ЙИҒЛАТ МAНИ.

Руҳсоримга индир зиё,
Кибр қилсам боқма қиё.
Қолай қилолмасдан риё,
Хилватларда йиғлат мани.

Ажрларим ғамлансинлар,
Кўз ёшларим жамлансинлар.
Киприкларим намлансинлар,
Хилватларда йиғлат мани.

Бир тўп ибрат аҳли башар,
Нуқобаи исна ашар*
Улардек қалбда ишқ яшар,
Хилватларда йиғлат мани.

Қўшма «лойқа анҳорларга»
Сени билмас ағёрларга.
Тақлиддаман ансорларга,
Хилватларда йиғлат мани.

Истиғфорга имкон ярат,
Кўксимни Каъбангга қарат.
Мисли Хаббоб ибн Аратт,
Хилватларда йиғлат мани.

Савоб кўп бўлса башарда,
Мангу беҳиштда яшарда.
Кулдиргунингча маҳшарда,
Хилватларда йиғлат мани.

Нуқобаи исна ашар-Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга байъат (қасамёд) қилган етмиш икки эркак ва икки аёл орасидан танлаб олинган ўн икки вакил.

21:00-19.02.2017.

telegram.me/a_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар