Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тилсиз Марказий Осиё

Тилсиз Марказий Осиё
07 Aralık 2017 - 14:25 'да юкланди ва 668 марта ўқилди.

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб қилган эълонига Марказий Осиё ўлкаларидан бошқа бутун мусулмон давлатлари ўзларининг салбий муносабатини билдиришди.

Бу қарор Саудия Арабистони дохил АҚШнинг энг яқин иттифоқчиларининг ҳам норозиликларига сабаб бўлди. Саудия Арабистонига кўра, бу – “асоссиз ва масъулиятсиз бир иш”дир.

Франция ва Буюк Британия эса, Трампнинг мазкур қарорини дастакламасликларини айтишган.

Афғонистон ҳам бу қарор минтақага тинчлик келтириш ишларига хизмат қилмаслигини айтган.

Марказий Осиё давлатлари эса, ҳозирча айни масала юзасидан бирор бир муносабат билдиришмаган.

Аммо Исроил Бош Вазири қарор берилган кунни “тарихий”, дея олқишлаган.

Президент Дональд Трампнинг қилган иши Америка Қўшма Штатларининг Яқин Шарққа оид узоқ йиллик сиёсатини тубдан ўзгартириб юборган.

Қуддуснинг тақдири Исроил ва Фаластин ўртасидаги энг зиддиятли масалалардан бири ҳисобланади.

“Бунга тоқат қилиб бўлмайди”

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос президент Дональд Трампнинг чоршанба кунги қарорини кескин танқид қилган, бунга “тоқат қилиб бўлмаслиги”ни айтган.

Пайшанба куни Ғарбий Соҳил ва Ғазо Бўлгасида фаластинликларнинг йирик норозилик чиқишлари кутилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши эса, мазкур масалани жума кунги фавқулодда йиғинида муҳокама этади.

Ғазо Бўлгасини назорат этувчи “Ҳамас” исломий ҳаракати жума кунини “Ғазаб куни”, дея эълон қилган.

Трампнинг қарори Американинг минтақадаги манфаатлари учун “жаҳаннам эшигини очажаги”ни айтган.

Аксарият араб ва мусулмон давлатлари ҳам Америка президентининг қарорини қоралаб чиқишган.

АҚШнинг Истанбулдаги консуллиги қаршисида ҳам аллақачон норозилик намойишлари бошланиб кетган.

Малайзия Бош вазири ҳар бир мусулмонни “Американинг мазкур қадамига кескин қарши эканликларини ошкора намойиш этиш”га чақирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби эса, бунинг “катта ташвишга арзигулик лаҳзалар” эканини айтган.

“Мазкур масала икки давлат иштирокида ҳал этилиши, унинг бундан бошқа муқобил ечим йўли йўқ”лигини таъкидлаган.

BBC Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар