Сонет

Сонет
130 views
12 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

СОНЕТ

Сен эдинг ҳаваслар акс этган кўзгу,
Сен ҳеч қарамасдинг, сенга қарашарди:
Офтоб омон эди, кўк эди эзгу,
Бахтимиз ҳам шунга яраша эди.
Энди оққуш каби менинг хотирам,
Қайси бир осмонга талпинар беҳуд.
Қанотин кўз ёшга ҳолсиз ботирар
Куйларни занжирбанд этганда сукут.
Энди алдайди-ку мени дўстларим
Офтоб омон дея, осмон бор дея.
Ва сени тирик, деб алдар кўзларим.
Алдайди мени бу яқин дўстларим,
Ҳаммаси бор дея, сени бор дея.
Ва лекин негадир йиғлар ўзлари.

1977

 

(116)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (76-саҳифа.)

(давоми бор)