Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ниҳоят адвокатга ўз мижози билан учрашишга рухсат берилди

Ниҳоят адвокатга ўз мижози билан учрашишга рухсат берилди
14 Aralık 2017 - 20:54 'да юкланди ва 1030 марта ўқилди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-модда 4-қисми билан айбланиб, МХХ тергов изоляторида ҳибсда ушланаётган Бобомурод Абдуллаев билан учрашиши учун, унинг адвокати Майоров С.А  МХХ тергов бошқармасининг бюрократия машинаси билан деярли 30 кун курашди.

Шундай қилиб, бугун 2017 йилнинг 14 декабр куни соат кечки 17:00 да адвокатга Бобомурод Абдуллаев билан учрашишга рухсат берилган. Учрашувда тергов гуруҳи аъзоси Веселов А.А. қатнашган. Суҳбат 30 дақиқа давом этган. Адвокатнинг айтишича, у Бобомуродга уни 35 тага яқин халқаро ташкилотлар ҳимоя қилаётганини, яъни хуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва ҳориж оммавий ахборот воситалари Бобомуроднинг ҳибсдан дарҳол озод этилишини талаб қилишаётганини айтганида, Абдуллаевнинг кўзларида ёш пайдо бўлган.

Суҳбат давомида Бобомурод ўзига қўйилган айбларни қисман тан олганини айтган, яъни “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мақолалар ёзиб, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг сайтига юборганини, унинг кўрсатмаси билан “Тинчликсеварларга жавоб” сарлавҳали мақоласини ёзиб, у ерда: “…Каримов режимини ҳарбий аралашув йўли билан яксон қилиш мумкин”, деб ёзганини айтган. Шунингдек у кўплаб мақолаларида МХХ ходмилари билан дўстона муносабатда бўлган тадбиркорлар Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоёровдан манба сифатида фойдаланганлигини айтган.

Ўзининг сўнгги мақолаларида ҳар доим президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб қувватлаган.

Адвокат Майоров С.А. Бобомуроднинг қўллари ва юзини кўздан кечириб, унга нисбатан жисмоний ёки психологик қийноқлар амалга оширилганми, йўқми сўраган. Бобомурод жисмоний ёки психологик қийноқлар амалга оширилмаганини айтган ва уни қуруқ ва иссиқ хонада тутаётганликларини, ҳамда яхши емак бераётганликларини таъкидлаган.

Шунингдек Абдуллаев ўзини ҳукуматни танқид қилувчи қатор мақолалар ёзган ва ҳозирда қўлга олинган Ҳаёт Насриддинов билан юзлаштирилганлигини айтган. Аслида Бобомурод у билан аввал ҳам учрашган ва Насриддиновнинг ўғлининг никоҳ тўйи муносабати билан ёрдам сифатида Муҳаммад Солиҳ берган пулни берган.

Адвокат Бобомурод Абдуллаевга, у билан хафтада бир маротаба учрашиб туриш ниятида эканлигини айтган.

14.12.2017 й.

Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси

E-mail: surat.i@rambler.ru,   suratikramov@gmail.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort