Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ – сендан нафратланаман!!!

МХХ – сендан нафратланаман!!!
22 Aralık 2017 - 8:16 'да юкланди ва 3696 марта ўқилди.

1998 йил акам Искандар Худайберганов Санъат институтининг 2 курс талабаси эди. У операторлик факультетининг кундузги булимида укирди. Бу дегани хар куни укишга бориши ва дарсларга катнашиши шарт эди ва акам шундай киларди. Орзулари бир олам эди… Бухорий, Термизийлар хаёти хакида кинолар олишни орзу киларди…

Акамнинг кулларида курол эмас, жойнамоз бор эди.

Лекин малъун МХХ терговчилари акамни 8 ой МХХ ертуласида вахшийларча кийнокларга солиб, оиламиздан унинг кулга олинганлигини яшириб, кидирувга бериб, адвокатсиз, умуман бирорта химоясиз, содир этмаган 14 та жиноятни буйнига куйиб, улимга хукм килдилар.

Акам айбланган жиноятларни хаттоки Супермендан тортиб, уша даврда 1 ракамли террорчи деб хисобланган Усома Бен Ладен хам амалга оширолмасди.

Тухмат ва жирканч айблардан бири айнан акам Тошкентда институтда укиб юрган вактида, яъни 1998 йили харбий тайёргарликдан утиш учун Чеченистонга “Террорчилар лагерига” борган эмиш.

Тасаввур килинг а! МХХни иддаоси буйича акамни маршрути хар куни ТОШКЕНТ- ЧЕЧЕНИСТОН- ТОШКЕНТ булган!

Яъни бир вактни узида хам Тошкентдаги институтга ва Чеченистондаги лагерга борган!!!

Факультет декани бу айбловни эшитганда дод деганди. Акамни уша вактда айнан институтда укиганини тасдиклаб, барча керакли хужжатларни такдим килганди. Адвокатлар бу хужжатларни жиноят ишига тиркашга харакат килишди, лекин МХХ йул куймади. Тухмат ва бухтонлар судгача етиб борди. Адвокатлар институт деканини судга чакиришни сурадилар. Судья кугирчок эди. У факат ушбу “театрда” роль уйнаб, даллоллик ваколатини олганди холос.

Мана шундай абсурд ва ахмокона айблар билан неча минг мусулмонлар золим ИАК зиндонида чиритилдилар ва чиритилмокдалар.

Бу зулмни тухтатиш вакти келди!!!

Акам Чеченистон тугул Россияга умрида борган одам эмас!!!

МХХ сендан нафратланаман!!!

Дилобар Эркинзода

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort