Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Оч бир чумчуқ бўлсам

Оч бир чумчуқ бўлсам
25 Aralık 2017 - 5:00 'да юкланди ва 355 марта ўқилди.

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ОЧ БИР ЧУМЧУҚ БЎЛСАМ

Оч бир чумчуқ бўлсам,
Қўнмас эдим сизнинг деразангизга.
Чумоли бўлсам мен,
Кесиб ўтмас эдим сиз ўтган йўлни.
Сиз ғассол бўлганда эди,
Албатта сиздан сўнг ўлардим.
Агар дарахт бўлсам,
Сизнинг боғингизда кўкармас эдим.
Лекин харсанг бўлсам,
Йўлингизда кўндаланг ётган бўлардим.

1979

 

(125)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (81-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар