Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Россия: 10 минг ИШИДчи Афғонистонда

Россия: 10 минг ИШИДчи Афғонистонда
31 Aralık 2017 - 12:44 'да юкланди ва 1493 марта ўқилди.

Россия Афғонистонда 10 минг атрофида ИШИДчининг борлигини таҳмин қилаётганлигини, Сурия ва Ироқдан қочган жангчиларнинг келиши билан бу соннинг янада ортаётганини билдирди.

Спутник ахборот агентлигига берган интервьюсида Россиянинг Афғонистондаги махсус вакили Замир Қобулов, Москванинг ИШИДчиларнинг шимолда Тожикистон ва Туркманистонга чегара ҳудудларда кўпайиб бораётганидан ташвишланаётганини йтди.

Қобулов: “Россия, Афғонистонда ИШИДнинг юксалиши ҳақида огоҳлантирган илк ўлкалардан биридир. ИШИД бу мамлакатдаги кучини охирги пайтда сезиларли даражада оширган. Таҳминларимизга кўра, жангарилар сони 10 мингдан ортиқ, ҳамда Сурия ва Ироқдан янги жангчиларнинг келиши билан бу сон ортишда давом этмоқда” дея таъкидлади.

«Афғонистондаги икки ҳудуд жуда ҳам муҳим»

Афғонистоннинг Жоузжон ва Сари-Пул ҳудудларида вазиятнинг яна ҳам ташвишли эканлиги, чунки маҳаллий аҳолининг ИШИД сафларида Жазоирлик ва Француз кишиларни кўрганликларини айтган Қобулов, террор ташкилоти ўз таъсирини Россиянинг жанубий ҳудудларида ва Ўрта Осиёдаги ҳамкор бўлган давлатларга ёйишни мақсад қилганини айтди.

АҚШ армиясининг таҳминларини келтирган Америка Овози ахборот агентлигининг хабар беришича: «ИШИД Афғонистоннинг шарқидаги амалиётларини 2015 йилнинг бошларида бошлаган ва кучга эга бўлган вақтида у ерда 3000 жангарига эга бўлган.»

Манбаtimeturk.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Бу россиянинг очередной провактсяси!Россия украинани ва сурияни босиб олиб жуда иштахаси очилди! Энди Россия ТВсида ва ютубда СССРни кайта тиклаш хакида курсатувлар купайгандан купаеяпти. Бу, Путин 2018 йилда сайланади ундан бошка булмаслиги аник! У узининг агриссия ва акупантлик гояларини ревожлантириш учун бундай макола ва курсатувлар купаеши аник!!! У ерда 10000минглаб ИШИД эмас толиблар булиши мумкин, чунки улар месний потриотлар!!!

    31/12/2017 13:04
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort