Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу уй

Бу уй
05 Ocak 2018 - 5:00 'да юкланди ва 712 марта ўқилди.

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

БУ УЙ

Навоий театрининг олдида бир йигитча
«Адабиётчилар уйига қандай борса бўлади?»
деб сўради.

“Бўлса ҳамки асл раҳнамолар мўл,
Қилгандек юлғундан най тамаъ,
Келиб-келиб мендан сўрадингми, йўл,
Энди чидаб эшит. Айтаман.

Устозлар — руҳингда,
Бораркансан якка,
Бу йўлда бўлмоқ шарт ҳар қадамда пок.
Йўқса, заҳматларинг чиқар чиппакка,
Бу йўл шундай қалтис, хатарнок.

Довюракми ёки шаҳди камроқсан,
Сен бу йўлда ўзинг ўзингга соқчи.
Бу йўлда ўзинг ўзингга ҳамроҳсан,
Бу йўлда ўзингга ўзинг қароқчи.

Бу йўлда умид бор, шиддат, ғулу бор.
Руҳ — дилингда яра. Ярангга эм — руҳ.
Сен ўзинг бу йўлда ўзингга тулпор,
Сен ўзинг бу йўлда ўзингга Семурғ.

Асл туйғуларинг қилмаса ғамза,
Устозлар ночордир, рағбатлар нимжон.
Ёрдам беролмас на асосчи Ҳамза,
На Ғафур Ғулом, на Ҳамид Олимжон.

Бўлсалар омонат, майда, бесубут,
Кўчкида тошлардир чўққилардан даф.
Бўлмаса виждонинг асли ўзи бут,
Йўқ қуруқ насиҳат, ваъзлардан ҳеч наф

Сен балки шодликсан, балки ноласан,
Башорат ортиқча… шояд, бир куни.
Насиб қилса, ўзинг англаб оларсан
Бу уй юрагингда турганлигини”.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort