Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қарсда тарихни ўзгартирадиган кашфиёт!

Қарсда тарихни ўзгартирадиган кашфиёт!
06 Ocak 2018 - 16:46 'да юкланди ва 1628 марта ўқилди.

Туркиянинг “Ҳуррият” (Hürriyet) газетасининг хабар беришча, профессор Жайлон (Prof. Ceylan) Қарсда бир тоғнинг тепасида аниқланган, Онадўли тарихи билан боғлиқ сабаблардан илмий аҳамаятга эга топилмаларнинг хавфсизлигини таъминламасдан аввал уларнинг аниқ жойлашган ерларини эълон қилмаслигини айтган.

Эрта Неолитик даврга оид қоядаги расмлар Жанубий Ўзбекистондаги Зардур Камон ғорида ва Шарқий Помирдаги Сакта ғорида ҳам мавжуд.

Жануб бўйлаб Азарбайжон Гобустон қоя расмлари ва Туркиядаги Хаккари Тришин қоя расмлари ҳам бири-бирига яқин неолитик даврнинг қоярасмлари сифатида баҳоланмоқда.

Мутахассислар қоя расмларида милоддан аввалги даврда аста-секин ойдинлашган бир услубга тўғри йўналтирилганлиги кузатилаётган Турк қоя расмларида ҳам ҳайвон услубининг диққатни ўзига тортганлиги айтилади.

Профессор Жайлон, Туркларнинг 1071 йилдаги Малазгирт Жангидан анча аввал Онадўлига кирганликларини илмий исботлаган тадқиқотлари билан танилган.

Қоя расмлари, тош ҳайкалчалар, ёзувлар Онадўлидаги Турк изларини илм дунёсига тақдим қилмоқда. Бу масалада Кағизман Кийиклитепа (Kağızman Geyiklitepe) Қоя расмлари, Хаккари Тошлари номи билан маълум бўлган 13 та тош ва Тришин қоя расмлари, Вандаги Норли Хуш ва Етти Салким ғорларидаги қоя расмлари, Эрзурум Жунни ғори қоя расмлари Онадўлида эрта давр Турк изларидан бир қисмини ўзида мужуссам қилган.

30 йилдир Шарқий Онадўлида тоғу тошлар демасдан илмий тадқиқотлар билан шуғулланган Жайлон, бу йилги тадқиқотларида Онадўлида Турк изларига ёруғлик киритадиган янги топилмаларни кашф қилди. Туркиянинг Маъданият ва Туризм вазирлигининг рухсати билан амалга оширилган Қарсдаги тадқиқотлар давомида м.а. 3000-2000 йиллар оралиғидаги дея таҳмин қилинган қоя расмлари билан ўхшаш даврга оид эканлиги айтилаётган қўрғон типидаги қабрлар топилди.

Манба: internethaber.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort