Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гипноз остидаги миллат

Гипноз остидаги миллат
07 Ocak 2018 - 12:17 'да юкланди ва 873 марта ўқилди.

Гипноз остидаги миллат
(Ўзбек миллатининг фожеаси мақоласи давоми) 

Оғир ётган кишига нисбатан жарроҳлик амалиёти ўтказишдан гипноздан фойдаланилади. Кашпировскийнинг телевидение орқали гипноз билан, танани карахт қилган ҳолда, масофадан туриб, наркозсиз жарроҳлик амалиёти ўтказганини ёши улуғ авлод вакиллари яхши эслашади.

Гипноз ёки сунъий кучли ухлатадиган дори остида бўлган киши оғриқни сезмайди, кесиш, тансининг бирон қисмини узиш, уни таҳқирлаш, жисмоний азобларга ҳам парво қилмайди. Жарроҳлик амалиёти ўтгач ҳам гипноз таъсири кетмай, киши уйқусираб юради. Фанда буни Летаргик ҳолат дейди, менимча.

Ўзбек миллати 25 йил даврида ана шундай ҳолатда бўлди. Уни ерга урсалар ҳам, четга сурсалар ҳам, сен гастарбайтер, сенинг аёлларинг чет элларда фоҳишалик қилиб юрибди десалар ҳам оғриқни сезмади, парво ҳам қилмади. Яъни наркоз остида эди.

Бу наркознинг оти МАҚТОВ эди.

Хўш бу мақтовдан ким манфаатдор эди?

Чет элдаги турли-туман мақтовларни ўзимизда молиявий ишларни амалга ошираётган чет эллик бизнесструктуралар молиялаштирди десак ҳам бўлади. Шунингдек бизнинг қўшнилар ва Россия билан иқтисодий алоқаларимизни бузиш тарафдорлари десак ҳам тўғри.

Ўзимиздаям етарли!

Булар ўзимизнинг турли-туман касб эгалари бўлган маддоҳлар.

Маддоҳлик бу профессия!

Ҳақиқатда ўзимиз кашф қилган, мақтанса арзийдиган ягона ишимиз ҳам шу МАДДОҲЛИК!!!

Ҳа, пул, мансаб, сохта мартабага эришишнинг биз ўзбеклар кашф қилган жуда қадимги услубидир. Бунинг тайёрлаш масаллиғини яхши билган, устаси фаранглар 25 йил давомида таралла-бедод қилиб умргузаронлик қилдилар, (баъзида ҳалиям қиляптилар).

Мақтов – наркозлар остида турган миллатга ҳеч қандай оғриқ таъсир қилмайди. Оғриқларга парво ҳам қилмайди. Бу энди тананинг жисмоний ҳолати.

Наркоз остидаги кишининг руҳий ҳолати, бундай ҳолатдан қачон чиқиб кетиш мумкинлигини англамаслиги, идроки сустлигидир. Наркоздан чиқишнинг энг керакли руҳий нуқталарига эътибор қаратмоқчиман.

Ваҳоланки, бундай летаргик ҳолатга тушиш ва ундан чиқиш йўлларини ривожланган барча давлат ўз бошидан кечирганлар.

Миллатни летаргик ҳолатдан чиқаришга қодир бўлган, унга етарли куч – руҳий озуқа берадиган манба, шу миллатнинг ЗИЁЛИЛАРИ!!!

Наркоз остида бўлганимиз туфайли ҳали ўзбеклар ичидан биронта ҳам Нобель мукофотига сазовор киши чиқмади. Аммо, дунё бўйича охирги 25 йилда берилган Нобель мукофотлари соҳиблари билан таққослаганда, уларнинг асарлари билан беллашадиган ёзувчилар ва шоирлар орамизда бор.

Лекин уларнинг кўпчилиги асарлари ҳозирам «Қора рўхат»да.

Қора рўйхатни эса миллатга бериладиган наркозни «ишлаб чиқарувчи» «тадбиркорлар» қўлида.

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг нутқларини эшитиб, озгина наркоздан фориғ бўлган пайтда!!!

Ёзувчилардан – Эврил Турон, шоирлардан Гулчеҳра Нуриллаевалар Нобель олишга арзийди!!!

Мен билмаганларим қанча???

Хўп нима бўпти, агар шу икки ёши улуғ адибимиз Нобель мукофоти олса?

Кўпчилик учун мушоҳада юритадиган бошқа кишиларимизга эътибор қаратамиз.

Ўзбек бренди бўлган товаримиз борми?

«Нексия»ни ўзимизники қиламиз дея «RAVON» деган форсча ном қўйдик. Хўш бу энди кимнинг бренди?

Битта уялган воқеамни айтиб берай (аввал ҳам буни айтганман). Беш-олти йил бурун Ўзбекистоннинг зарурий эҳтиёж сифатида Давлат заҳирасига олинган товарлари, беш йиллик муддати ўтгач сотиладиган бўлибди. Бир тадбиркор ўртоғим шуни савдосини йўлга қўяман деб мени ҳам сотувчининг ёнига олиб борди. Бу заҳирага кир совун, дока яна нималардир кирар экан. Ўртоғим совун ва докани олмоқчи бўлди. Ўша томоннинг вакили совуннинг нархини фалон пул, доканинг нархини палон пул деди. Совуннинг нархи ўзбек бозорларида сотиладиган совундан арзонроқ эди. Аммо, дока бозорларимизда сотилаётган янги докадан қиммат эди. Мен ҳайрон бўлиб, нега бундай? –деб сўрадим. «Дока российски, ока, жуда чидамли!!!» деди сотувчи.

Ана холос, пахта макони бўлган бизда ишлаб чиқарилаётган дока, беш йиллик муддати ўтган Россияда ишлаб чиқарилган докадан арзон, чунки сифатсиз???!!!!

Интернетда битта видео «сайр» қилиб юрибди. Россия Президенти Путин, Қозоғистон Президенти Назарбоевлар норасмий кийимда бир беллашувга ташриф буюришди. Аниқланишича аралаш муштлашув мусобақаси экан. Аввал, кичик вазндагилар аёвсиз жанг олиб боришди. Кейин мусобақанинг энг гултожи бўлган энг оғир вазндаги полвонлар чиқишди.

Бири рус паҳлавони экан, иккинчиси ўзбек экан. Фамилияси Хонтўраев экан. Улар рингга кўтарилишгани ҳамоноқ, ўзбек енгилган бўлса керак, шунинг учун мен билмайман деган фикр келди.

Йўқ ўзбек ўғлони нечадир секундда рус паҳлавонини унинг Президенти кўз ўнгида ерга қулатди!!!

Ким бу йигит? Қаерлик?

Мана сизга ўзбек миллати гипноздалигининг ёрқин мисоли.

2005 йилда рус Девини енгган баҳодиримиз – Руслан Чагаев қани? Ҳар йили, ҳар чоракда ўша жангни спорт каналидан бериб тур!!!

Ёшлар ўрнак олсинлар!!!

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган Рустам Қосимжонов нега Германияда яшайди?

Жаҳон чемпионатлари финал босқичида ҳакамлик қилиш бўйича Равшан Эрматов учун алоҳида институт ташкил этиш палласи келди.

Спортчиларимизнинг чет элларда юришига, ўз юртида қадрланмаслигига яна бир сабаб бор. Бу улар учун берилган валюта – мукофот пулларининг адолатсиз тақсимотидаям кўринади. Билганлар айтсин жаҳон чемпионига қанча ганорар берилади-ю, унинг қанчасини спортчининг ўзи олади?

Летаргик ҳолатдан чиқиб кетишнинг энг яхши услуби ИСТЕЪДОДЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ.

Истеъдодлар эса Худога шукур бизда етарли.

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар