Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳаёт Насриддиновга конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айблов эълон қилинди

Ҳаёт Насриддиновга конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айблов эълон қилинди
08 Ocak 2018 - 14:43 'да юкланди ва 1214 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда октябрда ҳибсга олинган иқтисодчи ва ўқитувчи Ҳаёт Насриддиновга конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айблов билдирилдган.

Бу ҳақда 6 январь куни AsiaTerra нашри ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Насриддинов айбланаётган модда бўйича айбдор топилган шахс 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. AsiaTerra нашри Насриддиновга билдирилган айблов унинг ва журналист Бобомурод Абдуллаевнинг устидан очилган икки жиноят ишини битта ишга бирлаштириш йўлидаги дастлабки қадам бўлиши мумкин, деб хабар қилди.

Тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич 2017 йилнинг ноябрида “Озодлик” радиосига Ҳаёт Насриддинов тахминан 20 октябрь куни қўлга олингани ва МХХнинг ҳибсхонасида сақланаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида билдирган эди.

Айтилишича, олдинроқ Абдуллаев билан Насриддинов юзлаштирилган. Бундан ташқари иккаласи ҳам мустақил адвокатлар хизматидан воз кечган.

1970 йилда туғилган Ҳаёт Насриддинов Ўзбекистонда иқтисодиётдан таълим олган, кейинроқ чет элда ўқиб, иқтисодиёт фанлари доктори бўлган. У турли молиячи ва иқтисодчи сифатида турли ташкилотларда ишлаган, банк иши бўйича кўплаб мақолалар ёзган. Ҳаёт Насриддинов “Озодлик” радиоси рус хизмати – Радио Свободага ҳам 30 дан ортиқ мақолалар ёзган. Унинг сўнгги мақоласи 2012 йилда чоп этилган. Ўз мақолаларда у Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий-иқтисодий ҳаёти, Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаётига оид актуал мавзуларни кўтарган, таҳлил қилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort