Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўлчовлар

Ўлчовлар
09 Ocak 2018 - 5:00 'да юкланди ва 848 марта ўқилди.

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ЎЛЧОВЛАР

Хиром этар товус чаманда
Ғамдан фориғ ва холи дарддан.
Зўрман деб ўйламас, чамамда,
У ўзини, дейлик, каптардан.

Нола қилиб титрайди дутор
Гоҳ сурурдан, гоҳ изтиробдан.
У хушовоз санамас, зинҳор,
Ўзини, айтайлик, рубобдан.

Кўз қувнатиб, барқ уриб ўсиб,
Бўйи кўкка бориб етса-да,
Толдан баланд санамас ўзин,
Дейлик, гужум, ё, дейлик, сада.

Муқадлас бир беғаразлик жо
Табиатнинг ҳар бир ишига.
Буюклиги кирмайди асло
Етти ухлаб унинг тушига.

Наҳот, найлар найни бўғса ва
Наҳот, гуллар сўлдирса гулни.
Йўқ… йўқ… ҳали бирон бир саъва
Чўқиб ўлдирмади булбулни.

Бизлар бўлсак бўй-энимизни
Ўлчаб кетмоқдамиз йўлларда.
Салмоқлаш-чун ўз «мен»имизни
Тарозу шай доим қўлларда.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort