Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Журналист қандай қилиб давлатни ағдаради?”

“Журналист қандай қилиб давлатни ағдаради?”
09 Ocak 2018 - 12:26 'да юкланди ва 562 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

Унинг айтишича, МХХ терговчилари Абдуллаевни адвокатдан воз кечишга мажбурлаган.

Ўтган ой охирида адвокат Сергей Майоров Абдуллаев ундан воз кечганини айтганди.

Адвокатга кўра, бу ҳақдаги баённома унга 16 декабр санаси билан тутқазилган.

Аммо яқинлари ва фаоллар Бобомурод адвокатдан ўз ихтиёри билан воз кечганига ишонишмайди.

Майоров МХХ ҳибсхонасидаги журналистни ҳимоя қилишга уринган учинчи адвокатдир.

Олдинги икки адвокат ишдан четлашган ё-да четлатилган.

44 ёшли Бобомурод Абдуллаев “ҳокимиятни босиб олишга уриниш”да айбланмоқда.

Ўзбекистон МХХ си унинг “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мақолалар ёзган муаллиф эканини айтган.

Бобомурод Абдуллаев ўтган йил 27 сентябрь куни бедарак кетган.

29 сентябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати журналистнинг Тошкентдаги уйида тинтув ўтказган.

Гавҳар Мадаминова ягона умиди Президент Шавкат Мирзиёев эканини айтмоқда.

У Президентдан ўғлининг устидан ўтадиган маҳкаманинг очиқ ва адолатли ўтишини таъминлашни сўраган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар