Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ҳамма ўтади, лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким кечирмайди”

“Ҳамма ўтади, лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким кечирмайди”
09 Ocak 2018 - 12:37 'да юкланди ва 1078 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев яқин орада Тожикистонга расмий ташриф билан боришини маълум қилган. У қўшни билан яхши бўлмаган кишини, ўлганидан сўнг ҳам ҳеч ким кечирмаслигини айтган.

Мирзиёев Каримов даврида пайдо бўлган 20 йиллик музни эритиш осон бўлмаслигини таъкидлаган.

Тожикистонга темир йўллар очилади ва электр узатиш тикланади.

Тошкент вилоят депутатлари ва фаоллари билан учрашган Шавкат Мирзиёев Тожикистонга Президентнинг расмий ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Бош вазир Абдулла Орипов Президент ташрифи олдидан Душанбега бориб икки томонлама ҳужжатларни тайёрлайди.

“Катта-катта шартномаларга қўл қўйилиб, темир йўл ҳам очилади Тожикистон билан. Электр энергия узатишга келишдик. Қўшни қандай қўшни билан яшаган бўлса, шундай яшаш керак. Бу дунёдан ҳамма ўтади. Лекин қўшни билан яхши бўлмаганни, ҳеч ким, ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Бизнинг қўшниларимиз ҳаммаси яхши бўлиши керак. Мана кўряпсизлар бу ишни қиляпмиз. Бу осон эмас. 20 йиллик музни эритиш керак”, деган Шавкат Мирзиёев.

Президент Тожикистонга темир йўл очилишини гапирганда айнан қайси йўлни назарда тутгани номаълум.

Бироқ Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг водий вилоятларини пойтахт Тошкент билан боғловчи Тожикистоннинг Сўғд вилояти орқали ўтган темир йўл ўзбек поездлари учун ёпилган.

Каримов унинг ўрнига бюджетга кўплаб миллион долларга тушувчи довон орқали поезд йўл солди.

Ундан ташқари 2011 йилнинг ноябр ойида портлаш рўй бериб бузилгани хабар қилинган “Ғалаба-Аму-Занг” темир йўли ҳамон очилгани йўқ.

Кейинчалику Ўзбекистон томони темир йўлларнинг эскирганлигини сабаб қилиб рельсларни йиғиштириб олган.

Натижада Тожикистон жанубини ташқи дунё билан боғлайдиган темир йўл қатнови тўхтаб қолган.

Ўзбекистон Президенти қўшнилар билан яхши бўлмасдан туриб бошқа давлатлар билан яқинлашиши мантиқсизлигини таъкидлаган.

“Дунё ҳамжамияти бизга нима дейди? Сен олдин қўшни билан тил топишгин, кейин сен билан дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топишмасанг, қандай қилиб биз билан дўст бўласан, дейди”, деб гапирган Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлар Ислом Каримов Президентлиги вақтида ўта абгор ҳолатга келиб қолгани айтилади.

Тожикистонда 1993 йили бўлган фуқаролар уруши ортидан, икки давлат ўртасидаги парвозлар тўхтатилган.

Ўзбекистон томони “жангарилар ўтиши мумкин”лигини баҳона қилиб чегарага мина ётқизиб чиқди.

Тожикистонни Ўзбекистон орқали собиқ совет давлатлари билан боғловчи темир йўлда тез-тез муаммолар чиқиб турган.

Ҳали муваққат президент экан, Ўзбекистоннинг амалдаги янги раҳбари Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаш истагида эканликларини айтган.

Ўз ташқи сиёсатларида энг бирламчи эътиборларини минтақа мамлакатларига қаратишларини баён қилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort