Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қўлларим бу қотилларнинг ёқасида бўлажак!

Қўлларим бу қотилларнинг ёқасида бўлажак!
09 Ocak 2018 - 16:42 'да юкланди ва 1064 марта ўқилди.

Бошқа давлатларда бир оиланинг доимий доктори, доимий адвокати, иш юритувчиси бўлса, Ўзбекистонда бир оиланинг “доимий” судьяси бўларканей.

Шахсан мени оиламдан қиёс қилиб айтишим мумкин. Бизнинг оиламизни доимий порахур, сўтак, лайча бир судьяси бор эди.

Исми Низом Рустамов эди.

Ҳозир тирикми у ифлос ёки йўқми билмайман.

Лекин бу дунёда адолат қарор топмаса, боқийда ҳар бир оила аъзоларимизни қўли унинг ёқасида!

Хуллас шу тўнка судья Худо уриб бизга “доимий” қози бўлиб қолди.

Акаларим Равшан ва Расулни қийнаб, ўлдирган 4 та милиция ходимигаям шу лаънати “ҳакам”лик қилган. Акам Искандарни ҳам шу дўзахий ўлимга ҳукм қилган, қолган яқин қариндошларимизни ҳам шу чўчқа судлаб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилган…

Биз каби “доимий” судьяси бўлган оилалар қанчадан қанча Ўзбекистонда. Уларни ҳар бирини ҳукмини олиб ўқисангиз айтганимдек бир оилага бир судья келиб чиқаверади.

Айтмоқчи бўлганим шуки, суд тизимидаги ислоҳотлар бу мудҳиш “доимий”ликни йўқотишдан бошланиши керак.

Даллол бозорда ҳам тиқилиб ётибди.

Халққа хақиқий, одил қозилар керак!

Дилобар Эркинзода

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар