Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қудуқ

Қудуқ
10 Ocak 2018 - 5:00 'да юкланди ва 1009 марта ўқилди.

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ҚУДУҚ

Қишлоққа оҳиста тушади туман,
Қўнади баҳайбат
Ярадор оқ қуш.
Осмоннинг юборган элчисисимон
Қанотин йиғолмас
Бемадор оқ қуш.

Қишлоқ ўртасида турган қудуққа
Бўйнини тиқади
Зўрға ҳансираб.
Дунёда неки бор ташна ютоққан
Сув сўраб келади
Ёки жон сўраб.

Тонг отар, уйғотар мени отган тонг.
Оқшомги тумандан
Тилларим дудуқ.
Дарахтлар остида кеча ботган тонг
Ва турар сўппайиб
Кечаги қудуқ.

Билмайман, у борин тамом этдими,
Сувлари ярадор қушга етдими,
Ёки қуш қудуққа тушиб кетдими,
Эгилиб қарaшга қўрқаман.

1980

(133)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (85-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort