Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Биометрик паспорт 1 июлдан хорижга чиқиш паспортига айлантирилади

Биометрик паспорт 1 июлдан хорижга чиқиш паспортига айлантирилади
10 Ocak 2018 - 11:23 'да юкланди ва 1018 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон биометрик паспортини 2018 йил 1 июлидан хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши режалаштирилмоқда.

Бу борадаги давлат дастури лойиҳаси 2018.strategy.uz сайтида аҳоли муҳокамаси учун тақдим этилди.

Дастурга мувофиқ 2018 йилда гражданларнинг хорижга чиқиш тартибини соддалаштириш назарда тутилмоқда. Шу мақсадда 20 апрелда президент фармони эълон қилинади.

Мазкур фармонда 1 июлдан биометрик паспорт хорижга чиқиш паспорти сифатида белгиланади. Ўзбекистон ичкарисида қўллаш учун аҳолига шахсни тасдиқловчи идентификация карталари – ID-карталари жорий этилади.

Озодлик радиоси аввалроқ президент Мирзиёев 2017 йил 16 августда имзолаган фармонга биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш стикерлари бекор қилиниши ва хорижга чиқиш паспорти жорий қилиниши тўғрисида хабар берган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort