Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Президентимизнинг гапларидан карам шўрванинг ҳиди келиб қолди”

“Президентимизнинг гапларидан карам шўрванинг ҳиди келиб қолди”
10 Ocak 2018 - 17:58 'да юкланди ва 1230 марта ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев буйруғига биноан, хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари ишлаб чиқилади.

Давлат раҳбари хорижга қилган сафарлари чоғида ватандан ташқарида ишлаб ва яшаб келаётган фуқароларни Ўзбекистонга қайтишга чақирган ва уларга барча шароитларни яратиб беришга ваъда берган.

Аммо, Би-би-сига мактуб йўллаган муштарийлардан бири Ўзбекистонга қайтиб ҳафсаласи пир бўлганини ёзади:

“Президентимиз чет элдаги ёш мутахассисларни жалб қилишини эшитиб Янги йил арафасида 5 ёшлик ўғлимни олиб юртимизга сафар қилдим.

Сафардан мақсад бориб шароитларни ўрганиш, агар маъқул келса юртимизга бутунлай қайтиб кетиш эди.

Аэропортдан жуда тез ўтдик, ҳайрон қолдим. Ҳақиқий ўзгариш бўлибди, деб ўйладим.

Лекин, бу узоққа чўзилмади. Орадан икки кун ўтар-ўтмай участка нозири хонасига чақирди.

Борсам, формасиз СНБ ходими яхшигина савол-жавоб қилди ва рўйхат бўйича тиббий кўрикдан ўтишим шартлигини айтди.

Қайси қонун асосида деб сўраганим ўзимга қарши ишлади. Эмишки, мен ҳар хил вирус олиб келишим мумкин экан.

Хўп, деб поликлиникага борсам, улар мени СПИДга қарши марказга жўнатишди.

Марказга борсам, одам ғиж-ғиж, худди СПИД эпидемияси тарқагандек ҳамма четга чиққанлар қон топширяпти. Бунинг устига, пуллик.

Қон топшириб қутулдим десам, СНБ жаноблари яна йўқлади.

Ойлигимдан тортиб қанақа машина минишимгача суриштирди. Худди мен террористдек, кимларни танийсиз, кимлар билан учрашасиз, деган саволлар билан хит қилди.

Икки ҳафта тура олдим, холос. Билетимни алиштириб, қочдим ортга.

Қайтаман деган юртдошларим етти ўлчаб бир кесишсин. Ўзбекистонга қайтиш тугул саёҳатга бориш ҳам хавфли.

Президентимизнинг гапларидан карам шўрванинг ҳиди келиб қолди, бу бир ўйин.

Қайтган одам бу ёқдаги ишидан айрилиб, у ёқдаги дарду балога гирифтор бўлиши аниқ.

Бизнинг соҳадаги яхшигина мутахассислар 500 минг сўм ойликка шукур қилиб ишлаб юришибди, яна чет эл тажрибаси бор мутахассисга хоҳлаган ойлигини берармиш.

Мен 3 минг доллар оламан камида. 500 минг сўм беролмаган давлат 3 минг доллар (24 миллион сўм) бера оладими?

Саломатлик тилаб, ўз юртига бегона ўзбек мутахассиси”

Манба: Би-Би-Си ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort