Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жасоратнинг изи

Жасоратнинг изи
11 Ocak 2018 - 5:00 'да юкланди ва 705 марта ўқилди.

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ЖАСОРАТНИНГ ИЗИ
Шоир дўстларимга

Жамолин нурига мангулик тўлар,
Шу қадар нурафшон у фахр.
Лекин… чўнтакдамас, юракда бўлар,
Шунинг учун уни кўрсатмоқ оғир.

Орзу қилар зотлар, кимсалар, каслар,
Мафтун ким довруғи, кимдир — фахрига.
Бироқ кўп ҳам қучоқ очавермаслар,
Ташланавермаслар унинг бағрига.

Азозил шаклида турган фаришта —
Навоси нафисмас, сўзи эмас бол.
Бағри юмшоқ эмас, йўқ, бағри дағал,
Осмони мовиймас, осмони қаттол.

Қай бирини танлайсиз, айтинг-чи, ўзи,
Шунча хислатидан, айтинг, қайсини?
«Лайли юзин кўрсин Мажнуннинг кўзи,
Фақатгина мажнун кўзлари Қайснинг».

Уни сўйлагувчи — Машрабдек юрак,
Куйлагувчи — Аҳмад Зоирдек марддир.
Уни қучмоқ учун Матросов керак,
Унга учмоқ учун Гастелло шартдир.

Мукаммал бир ошиқ, тугал бир жасур
Умид-орзусидир кўп замонларнинг.
Истайманки, бўлинг Қайсларнинг Қайси,
Қаҳрамони бўлинг қаҳрамонларнинг.

Унга учмоқ, уни қучмоқ, кўрсатмоқ,
Уни жо қилмоқни мард сўзингизга.
Ҳам… куйлаб ўлмаслик бахтин тилайман
Сизнинг ёлғизгина бир ўзингизга.

* * *

Чайир қанотингиз шамширдек кескир,
Ҳадемай етасиз иссиқ элларга.
Лекин бўлаверманг бу қадар сезгир,
Менсимасдан қаранг совуқ елларга.

Сиз ҳақ. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмаган.
Бугун мен илк дафъа шубҳа қиламан.
Турналарим. Тўхтанг. Мен сиз билмаган
Қутлуғ бир ҳикматни биламан.

Ахир мен сиз келгач барқ уриб неча,
Сиз кетгач неча бор сўлиб кўрганман.
Сизни танимадим бугун ё кеча,
Мен сизнинг юракда бўлиб кўрганман.

Турналарим, кетиб қолмасангиз, бас,
Шундай бир мўъжиза беражакдир юз —
Бошланишга қишнинг юзи чидамас,
Тамом бўлай деса, уялади куз…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort