Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳибсдаги журналист Бобомурод Абдуллаев онаси, аёли ва икки фарзанди билан кўришди

Ҳибсдаги журналист Бобомурод Абдуллаев онаси, аёли ва икки фарзанди билан кўришди
10 Ocak 2018 - 18:54 'да юкланди ва 1190 марта ўқилди.

2018 йилнинг 9 январ куни соат кундузги 12 атрофида, ҳозирда МХХнинг «Гвардейский» тергов изоляторида ушланаётган ва 159-модда билан айбланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг хотини Катя Балхибоеванинг мобил телефонига МХХ ходими катта терговчи Нодир Тўрақулов номидан қўнғироқ қилиб,  10 январ куни соат 16 да оила аъзолари билан МХХ тергов изоляторига келиб Бобомурод Абдуллаев билан учрашишлари мумкинлигини айтган.

Бугун, 10 январ куни соат 16:30 да учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда ўзини таништирмаган бир МХХ ходими ҳам қатнашган. Биринчи бўлиб 10 дақиқага Бобомуроднинг онаси, кейин эса хотини ҳамда 15 ёшли ўғли Алихон ва 11 ёшли қизи Фаридалар кўришиш учун киришган. Учрашув вақтида Бобомурод хурсанд бўлган, болалари, хотини ва онаси йиғлашган, учрашув 25 дақиқа давом этган.

МХХ ходимининг сўзларидан маълум бўлишича, айблов хулосаси ва жиноят иши ҳали тасдиқлаш учун прокурорга берилмаган. Суд мажлиси қачон ва қаерда бўлиб ўтади, деган саволга МХХ ходими билмаслигини айтиб жавоб берган.

Шунингдек Бобомурод оила аъзоларига, суд мажлисида унинг ҳимоячиси сифатида адвокат С.А.Майоров қатнашишини баён этишини айтган.

Бу МХХ тергов изоляторида биринчи маротаба айбланувчининг ўз яқинлари билан учрашишга рухсат берилиши ҳолатидир.

Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси

10.01.2018 йил
E-mail: surat.i@rambler.ru, suratikramov@gmail.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort