Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тўғри гап – тўғри одамга ёқади

Тўғри гап – тўғри одамга ёқади
11 Ocak 2018 - 11:39 'да юкланди ва 1164 марта ўқилди.

Менга кўпинча, “нега ҳадеб аччиқ гап қилаверасиз, яҳшиликлар ҳақида ҳам гапириб турсангиз бўлмайдими?” деб, таъна қилишади.

Хафа бўлиб ҳам қўйишади…

Умуман олганда, гапларининг тагида гап бордай кўринади.

Мен ҳам ширин – ширин нарсаларни ёзиб, мазза қилиб юрсам бўлмайдими?

Кўп ўйлаб кўрдим.

Бўлмас экан.

Ўзингиз ҳам ўйлаб кўриб, айтингчи, қаерда ва қачон қуруқ мақтовлар, маддоҳликлар, йўқ нарсани бордай қилиб, кўкка кўтаришлар ижобий натижаларга олиб келган?

Ишонч билан айтаманки, ҳаётда бундай бўлмаган.

Бўлмайди ҳам.

Аслида ҳарқандай қуруқ мақтов, маддоҳлик замирида Таъмагирлик, ялтоқлик ёки қўрқоқлик ётади…

Киши бирор нарса ундириш мақсадида таги бўш мақтов гапларни ишлатиши мумкин.

Бу – таъмагирлик бўлади.

Ўзидан катталар олдида ялтоқлик қилганлар, шу йўл билан бирор амалга миниб олишнинг ҳам умидида бўладилар.

Ёки, бошига калтак тушиб қолишидан қўрқиб ҳам мақтовга зўр берадилар.

Айниқса бугунги кунларда ҳукумат бошлиқларига атаб мадҳиялар битаётганларни, узундан узун мақолалар ёзаётганларни олиб кўринг…

“Тўғри гап – отангга ёқмас” деган гапга амал қилсалар керак!

Тўғри гап – тўғри одамга ёқади.

Ўзи тўғри бўлмаган одамга ёқмайди.

Ҳозирги давлат бошлиқларига ҳам…

Ёдгор Обид

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort