Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Паҳлавон Содиқ: “Рейтер” мухбирининг ўзбекча саволига Бош вазир русча жавоб берди!”

Паҳлавон Содиқ: “Рейтер” мухбирининг ўзбекча саволига Бош вазир русча жавоб берди!”
12 Ocak 2018 - 17:35 'да юкланди ва 1725 марта ўқилди.

Президент матбуот хизматининг биринчи брифингидан илк таассуротлар шу:

Биринчидан, Алламжанов ўзини Президентнинг матбуот котибидек эмас, балки Президентдек тутди. Матбуот котиби журналистлар қаршисига биринчи бўлиб чиқадиган одам.

Алламжановни эса унинг ўринбосари Ҳожиматов журналистларга таништирди. Кейин у иккала Ҳожиматовни журналистларга тақдим қилди. Тақдим қиларкан, “Ман ўзимни матбуот хизматимни ходимларини ҳам сизлар билан таништирмоқчийдим” деб айтди.

Ваҳоланки, бу унинг матбуот хизмати эмас, балки Президентнинг матбуот хизматидир. Матбуот котибининг айтишича, унинг ўринбосарларининг бири маҳаллий, иккинчиси хорижий матбуот билан шуғулланаркан. Ўзи нима билан шуғулланади? (Ақлга келган биринчи нарса “Автотест”).

Иккинчидан, формат нотўғри танланган. Бу формат Пресс-клубни такрорлайди.

Президентнинг матбуот котиби журналистларнинг барча саволларига ўзи жавоб бериши керак.

У Президентнинг гапираётган оғзи бўлиши керак.

Менга матбуот котиби вазифасини ўзидан соқит қилаётгандек туюлди.

Ва ниҳоят, учинчи жиҳат – тил масаласи.

“Халқаро матбуотни инобатга олиб, русча олиб борсак”, дейилди.

Аммо халқаро матбуотдан битта “Рейтер” мухбири савол берди. У ҳам ўзбекчада!

Ўзбекча саволларга Бош вазир ўринбосари кипригини қоқмасдан, русча жавоб берди!!!

Ундан кўра, ўзбекча гапиролмаслигини бошидан айтиб қўйса, бўларди.

Менимча, ўзбекча таржима ҳам йўлга қўйилиши керак.

Комментларда асосий норозилик ҳам тил масаласида бўлди.

Хуллас, нотўғри формат ва нотўғри одамлар.

Паҳлавон Содиқ

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort