Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ: “Чиндан ҳам ҳаммамиз Ҳазрати Одамдан тарқаганмиз”

Ойдин Солиҳ: “Чиндан ҳам ҳаммамиз Ҳазрати Одамдан тарқаганмиз”
15 Ocak 2018 - 14:45 'да юкланди ва 1925 марта ўқилди.

Бугун бир сабаб билан Ойдин Солиҳ устозимиз билан “Ҳақиқий тиббиёт Мактаби” лойиҳасининг ўқув дастурини тайёрлашда қайд қилиб борган ёзувларимга кўз ташладим.

Устозимизнинг умри вафо қилмади, ҳакимлар учун тайёрлаганимиз бу мактаб лойиҳамизни амалга ошира олмадик, аммо қайд қилиб борган ёзувларимизнинг ўзи ҳам ниҳоятда қийматли экани маълум бўлмоқда.

Бу ерда, Устозимиз суҳбатларидан олинган қайдларимдан фақат бир парчасини пойлашмоқчиман. Унинг ҳар жумласини илм соҳиблари билан бирга мутолаа этишни истардим.

Аллоҳ илмимизни орттирсин, ҳақиқатни англашни ва яшашни насиб қилсин.

Ойдин Солиҳ: “Аллоҳу Таоло Ҳазрати Одам (а.с.)га генетикани берди. Унга берилган генетика билан бутун инсоният дарахти юзага келди. Ҳазрати Одам (а.с.) га бутун калималарнинг берилиши каби бутун башариятнинг ягона уруғи ҳам Ҳазрати Одам (а.с.)нинг генидан юзага келиши билан алоқадордир.

Ҳазрати Одам (а.с.)да бутун инсониятнинг, ҳар бир инсон зотининг вужудида мужассам бойлик билан жиҳозланган ген берилган эди. Бутун инсоният ўша ҳовуздан баъзи генларнинг устун келиб, баъзиларининг эса заиф қолиши билан, турли шаклларда яратилишда давом этмоқда.

Бир оилага мансуб болаларнинг аксарияти буғдойранг ва қоракўзли экан, улардан биттаси сариқ ва мовий кўз туғилиши мумкин. Чунки она ва отада Ҳазрати Одам (а.с.)дан келаётган кодлар мавжуд.

Бу инсонларнинг ҳаммаси, ҳар бир шахс Ҳазрати Одам (а.с.) билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. Ҳар бир кишида генетик жиҳатидан ягона ва айни пайтда бутун бир инсониятнинг тарихи яшамоқдадир.”

Ойдин Солиҳ, 2013 йил 11 октябр, Ҳақиқий Тиббиёт Мактаби қайдларидан

Фаррух Гунинди (Faruk Günindi)

Манба: facebook.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort