Санъат

Санъат
53 views
20 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

САНЪАТ

Одамни ўт билан ёқиб бўлмайди,
Одамга қор билан ўт қўйиш мумкин.
Мовий осмоннинг бир парчаси билан
Ўт қўйиб юбориш мумкиндир, унга.

Қўшикни устига сепинглар
Гул билан
Булбулни тутaтқи қилиб,
Ёқинг самандар қуш одамни!.

Атрофда ҳеч вақо бўлмаса,
Қақраган чўл бўлса теварак,
Ёқиш мумкин тагига
Унинг ўзи ёзган шеърларни қалаб.

1980

(138)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (88-саҳифа.)

(давоми бор)