Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қўшнай ҳақида

Қўшнай ҳақида
23 Ocak 2018 - 7:00 'да юкланди ва 688 марта ўқилди.

Хоразм воҳаси кўпчилик жиҳатлари, буюк тарихи, алломалари, шоирлари ва қолаверса буюк ҳофизлари билан дунёга машҳур. Шу жумладан унинг санъат соҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, унга маҳлиё бўлмаган, шевасида бир сатр хиргоя қилмаган инсон бўлмаса керак. Ҳар бир ижод махсулида севинч, бахт ҳислари билан биргаликда дард ҳам бўлади.

Дардсиз киши қирғоқсиз денгиз демакдир.

Хоразм санъати аввало Хоразм дардини куйлайди! Унинг ғам ташвишидан бошланиб, орзу умидлари билан якунланади. Шундай экан Хоразм дардини куйлайдиган чолғу асбоби «қўшнай» ҳам шулар сиръасидандир.

Қўшнайнинг бошқа чолғулардан ажралиб туриши унинг иккита найнинг бирлашишидадир. Воҳа ҳофизларидан сўрасангиз барчаси «Хоразм дарди битта найга сиғмайди, шунинг учун бу иккита найнинг бирикишидан пайдо бўлган..» дейишади. Менимча бу дард бутун чолғуларга сиғмаса керак!..

Хуллас калом бу мўъжизавий маконда инсонни ҳайратга солувчи ҳислатлар кўп! Шунинг учун ҳам биз воҳалик ёш қаламкашлар устозларимиздек унинг дарду ташвиши, орзу-умидлари, буюк тарихи ва келажагини дунёга тараннум этиш учун қўлга қалам олганмиз! Буюк эл фарзандлари аждодлар чироғини машъал даражасига етказажак!

17.09.2017

Отабек Сафар

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort