Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХнинг собиқ раҳбари Рустам Иноятов Москвада

МХХнинг собиқ раҳбари Рустам Иноятов Москвада
02 Şubat 2018 - 11:27 'да юкланди ва 2352 марта ўқилди.

МХХНИНГ СОБИҚ РАҲБАРИ РУСТАМ ИНОЯТОВ МОСКВАДА

30 январда, ўзбек диктаторининг туғилган куни Ўзбекистон Республикаси раҳбари Миллий Хавфсизлик Хизмати коллегияси йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда у шундай деб таъкидлади: “Миллий Хавфсизлик Хизмати давлат куч ишлатар идораларидан бири сифатида “Халқ давлат органларига хизмат қилмайди, балки давлат органлари халққа хизмат қилади!” деган принципга асосан ўз фаолиятини амалга ошириши лозим”.

Жуда яхши.

Биз бундай баёнотни жуда узоқ кутдик.

Аммо буни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари Рустам Иноятов эшитмади. Чунки у йиғилиш залида ўтирган бўлса ҳам, унинг руҳи Ўзбекистондан узоқларда эди…

Рустам Расулович йиғилишдан сўнг дарров Москвага учиб кетди.

Ва Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати раҳбари Бортников ҳузурида пайдо бўлди.

Ва ўша ерда ўзи учун, ҳамда олигарх ўғли ва бошқа яқинлари учун Мирзиёевдан дахлсизлик олиб берилишини савдолашди.

Ҳа, айнан Россия ҳукумати Рустам Иноятовнинг у истаган хавфсизлик ва шахси дахлсизлигини таъминловчи сенаторлик лавозимини олишида ҳал қилувчи рол ўйнади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Рустам Иноятов бугун тонгда ҳали ҳам Москвада эди.

Генерал Рустам Иноятов – маъжозий маънода айтганда “Каримовнинг болтаси” (Усмон Ҳақназаровнинг ифодаси. – М.С.) Ўзбекистон президенти унга хавфсизлик ва дахлсизлик кафолатини беришига ишонмади. Ва шунинг учун зудлик билан ҳар эҳтимолга қарши Москвага учиб кетди. Ким билади нималар бўлиши мумкин…

Энди Ўзбекистон президенти Иноятовни сенатор лавозимига тайинланганини эълон қилганидан сўнг, Россиялик таҳлилчилар ушбу воқеага фаол равишда изоҳ бера бошладилар: “Иноятов Ўзбекистон МХХ раҳбарлигидан кетиш ёки қолишини ўзи ҳал қилаоладиган кучда эди. Ва ҳеч ким бу ҳолатда унга буйруқ беролмайди!!!”, дея ғазаб билан ҳайқирди “шарқшунос, эксперт” Игор Панкратенко. (http://ca-news.org/news:1429278?f=cp )

Унга ҳамоҳанг равишда бошқа шарқшунос-чекист Александр Князев Мирзиёев ва Иноятов қаршилигини касал фантазиялар меваси деб атади ва қуйидагича баёнот берди: “Президент истеъфо ҳақидаги аризани қабул қилди ва Иноятовни ўзининг маслаҳатчиси сифатидаги янги лавозимга тайинлади, бу рамзий бир ҳаракатдир. Бу ҳокимиятнинг бир қўлдан иккинчисига ўтиш босқичи муваффақиятли тамомланганини билдиради. Каримов ўлгандан кейин ҳокимиятнинг Мирзиёевга ўтишида айнан Иноятов гарант бўлган эди. Ва айнан Иноятов янги Президентни сайлаган сайловларни бошқарган кишиларнинг бошида турди.”.(http://www.ca-irnews.com/ru/latest-news/152-мнение-эксперта/33825-а-князев/)

Яъни, чекист-экспертлар қатъий равишда ҳозирги Ўзбекистон президентининг ўзбек махсус хизматларининг собиқ раҳбари олдидаги “қарзи” ҳақида эслатишмоқда.

Бу экспертлардан биттаси Ўзбекистон президентига очиқча таҳдид қилиб, унинг Иноятовга буйруқ беролмаслигини айтмоқда ва бу билан Иноятовнинг ортида Кремл турганига шаъма қилмоқда.

Иноятов ва “командаси”нинг безовталиги бекорга эмас эди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳали тарихий йиғилишга қадар МХХ вилоят бошқармаларининг 11 нафар раҳбарларини лавозимидан бўшатиш ҳақида буйруқ берган эди.

Бу МХХ элитасини шокка туширди.

Яхшиям, Москва бор.

У ҳеч қачон ўзининг содиқ хизматкорларини ташлаб қўймайди ва қаерда бўлмасин ҳимоя қилади.

Муҳаммад Солиҳ
Ўзбекистон “ЭРК” партияси Лидери

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Ага шулар соткинлар ва хоинлардир!!! Шу боис 23йил мусулмонлар ва халкнинг буюк авлодларини камади, улдирди ва чет элга жонсаклаб юрганларини хам террор килди!!! Факат бойлик ва мансабни уйлаб сотилди ва узбек халкига душмонлик килди!!! Россия тарихда хам хозир хам Мусулмонларнинг душмонини дастаклаб, Уларнинг конига кулини буяб килияпди! Бу тарих Афгонистон, сирияда ва бутун УРТА осиёда давом этиб килияпди!!! Энди россия бундай ёвузликни тухтатиб инсоф билан иш юритиш учун акл ишлатиши керак!!! Акс холда вакти келиб бумерангдек узига хам кайтади!!!

    03/02/2018 02:55
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort