Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Лола келтирар

Лола келтирар
04 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 356 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

 

Лола келтирар

Нур ёғса осмондан, олам мунаввар,
Замин яшил кийиб, лола келтирар.
Худо буйруғидан бехабар жувон,
Ўйнашидан ҳаром бола келтирар.

Бир оққан ўзандан оқади ариқ,
Манманлик этганнинг илдизи чирик,
Марддан ошно тутсанг, обрўга шерик,
Номард ошносина бало келтирар.

Оқил кезса, зўри тушмайди элга,
Саҳарда карвонлар чиқарлар йўлга,
Байтал айғирини тортармиш чўлга,
Эшак хўтигини кўлга келтирар.

Ҳар ким ўз отига муҳр ўярмиш,
Гўзал тақдирларни кимса бузармиш,
Қурол тутса, учдан бири озармиш,
Калтак бир жиннини йўлга келтирар.

Аҳли мусулмоннинг йўлини, бузма,
Ёмон-яхши кунда, дўстдан қўл узма,
Беақлга таёқ бер, ахмоққа сузма,
Лўли қари қизин шоҳга келтирар.

Махдумқули, жондан десанг, бир важни,
Маълумдир, ҳар ерда топарсан ҳажни,
Номард мардлик этса, қўндирар тожни,
Ҳар мажлисда юз йўл тилга келтирар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар