Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Москва Иноятов кўзёшларига ишондими?

Москва Иноятов кўзёшларига ишондими?
06 Şubat 2018 - 18:04 'да юкланди ва 2763 марта ўқилди.

МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди.

У, шунингдек, Иноятовнинг истеъфога чиққан куниёқ Москвага учиб кетгани, Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Бортниковдан паноҳ сўрагани, у ерда ўзи ва яқинларига Мирзиёевдан дахлсизлик берилишини савдолашгани ҳақида «Элтуз» мухбирига интервью берди.

Ишдан кетиши билан унинг аввалига президент маслаҳатчиси, кейинчалик эса сирли бир тарзда сенаторликка «сайланиши» рус матбуоти назаридан ҳам четда қолмади.

Айрим нашрлар МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ишдан кетишини НКВД раҳбари Бериянинг истеъфоси билан тенглаштирди.

«Берия билан таққослаш – бу шунчаки метафора эмас. Ўз раислиги даврида Иноятов МХХни мутлақо НКВДга лойиқ идорага айлантирди», дея ёзди Москвада чиқадиган «Новая газета«.

«Фарғона» нашри президент Мирзиёев Иноятовни жазолашга ҳали тайёр эмаслиги ҳақида ёзди. «Asiaterra» нашри эса МХХни Рустам Иноятов учун мустаҳкам зирҳли «қора қути»га қиёслади.

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилгани ва Мирзиёевнинг МХХни танқид қилгани ҳақида «Ўзбекистон 24» каналида кўрсатув ҳам берилди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Рассом Кирпи Иноятовни ҳимоя истаб Россия КГБ мулозими қўйнига отилган ўзга мамлакат генерали сифатида акс эттирди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Инаятов хоин, халк душмонидир!

    06/02/2018 20:05
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort